Асосий мавзулар
10 январ 2025

Осмонда эмчак эзғилаган ўзбек – РТдан ваъз

Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон, кўзи қора, қоши қора юртдошларим. Мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман.

МС: Ничиксизла хўжик брри мўччи ойбика хўшши қизло, биртли биртсиз дойило, ëшулли ëши киччила… 

РТ: Атрофда қиш, ҳаво совуқ, лекин қалбимиз лов лов ëнади… 

МС: 

Эшикингни алди ойлонмо солмо 

Ойлонмо солмодон оқомиш олмо 

Ойтомишло Матчонбойни жосус дапай 

Олдоп сўросоло бўйнинго олмо… 

Ишлатилган мотор

Ўткан асрнинг саксонларида Ўзбекистонда ëзғувчи шоирлар «жамиятни олдинга ундовчи» мотор эди.  Ўша пайтда иқтидорга келган Каримов ҳар қандай мотор «мойлаб» турса яхши ишлашини бир инженер ўлароқ биларди.

Ташқаридан кибор кўринса ҳам оëғи қашшоқлик ботқоғида ботиб турган шоир ва ëзғувчиларга икки боғ пиëз, 3 сўм пул бериб, ëки битта стол ëнига курси қўйиб «ана энди бошлиқсан» деб айтсанг ўз идеасини унутиб сенга сиғина бошлаши абсолют ҳақиқат эди.

Булар энди  газ йўқ пайтда қувурга уланган моторча каби ўз кўмачига кул тортадиган оддий жихозга айланганди. 

Эксплуатация муддати ўткан жихоз мусорга отворилади.

Шундай ҳам бўлди.

МС: Оғғон тарапина қороп эшаланг. Нишатип ўлса шундатиб гўминг. Қўйинг инди. Кўна ҳирмонни совурмонг. Тозолиқлодон гуринг атинг.

Россиянинг Росатом давлат корпорацияси Германиянинг Siemens компанияси Туркияда қурилаётган Аккую АЭСга ускуналар етказиб бермаганлиги сабабли судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Венгрия ҳукумати Германия Росатом қураётган Пакс-2 АЕС учун Siemens ускуналарини етказиб беришни тўсиб қўйганини айтган эди.  

Росатом Ўзбекистонда кам қувватли атом электр стансиясини қуришни бошлади. Маълум бўлишича, Россияда ўз технологик ускуналари йўқ ва хорижий компаниялар уни унга сотишни хоҳламайдилар. Аммо нега Ўзбекистон бу муаммолар унга таъсир қилмайди дея мум тишлаган?

МС: Атом охир бомбаку. Мошинни гўттиндаки гоз болон ҳар гуни пўртлидон юртда атом опосний. Қойси жилли ўрисо ишоноди? 

Ëзувчи Ғафур Ғулом «Шум бола» қиссасида «Тошкентда жинни кўп» деб ëзганди. Амолекин гапди тўғриси жиннилар анжандаям бор. 

Жиннига жинни десанг арпа бўйи ўсади.

5 январь куни Андижон шаҳридаги Ишчилар маҳалласидаги хотин аммасининг 24 яшар  ўғлига «бувингникига кириб кет» деди.

«Бувисиникига кириб кетиш» амма ўғлининг планида йўқ эди. 

Жахли чиққан эркак бу хотинни  бу ерда ëзиб бўлмайдиган анжанча сўкишлар билан ашиинча сўкди.

Кейин тисарилиб туриб бирдан сакраб бу хотиннинг юзига тепди.  

Ашағда турган гулдай  Spark мошнди бошини тош билан ëрди, кўзини чиғорди, айнакларини чил парчин қилиб синдирди. 

Бу хужум пайтида кеб қолган яна бир қариндош хотинни тагига босиб уриб майиб қиб ташади. 

Ашиинча гапдан кейин кеган милисалар бу зўравонни байлаб жиннихонага топширворишди. 

Жинни жиннихонада. Анжан енгил напас олди. 

Сергели суди учоқдаги 23 яшар стюардесса эмчагини ғижимлаб, сексуал тегажоғлик қилган 40 яшар ўзбекни беш суткага қамади. 

МС: Оғо бу амжак ғижимлош осмондо бўлдими ë ердами? 

Воқеа осмонда НY 686-сонли “Сочи-Тошкент” йўналиши билан учиб келган ҳаво кемасида юз берган.  

Текширув давомида Тошкент вилоятида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Е.Ж. ҳаво кемаси бортида бўлган вақтида “Uzbekistan Аirways” АЖ борткузатувчиси бўлган, 2002 йилда туғилган С.А. га нисбатан шилқимлик ва тегажоғлик қилганлиги аниқланган.  

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 187 моддаси 1-қисми ва 411- модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

МС: Ўл чошип. Бу жолотойлони дастиннан осмондом порохотчилик йўқ. 

Наманганлик апрс хожака битта лох ва онасини Ҳажга ювораман деб 10 минг доллар оганида ушланди. 

МС: Лохло хиррик. Апирисла оч қомиди. Мўлло буво оғзиннон тотроб лохлони упакопка атип дурсо бўлғони. 

Президентнинг қамағдаги тўнғич қизи 52 яшар Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилди. 

МС: Оғо, ëдингиздоми, Ўзбекистондаки ëшуллини хотининнон тортиб, Алишер акаядўнг Гуннораапка билан ўйнавадила. «Деньги есть? Есть! есть!!!» дап…

Бекобод ИИБсида бир кишини уриб ўлдирган ички ишлар ходими Фирдавс Мурадуллаев 9 йилга қамалди. Мент қамағда. Мазлум гўрда.

МС Қорилдоп учиб гурсилдап сингой. Инсоп йўқ. Новви давади Навоий отес…

Театр ҳақида

Франкфуртдаги банкда бир немис дўстим катта лавозимда ишлайди. Касби театршунос бўлган ва молия соҳасини умуман билмайдиган бу «арт критик» бонкада мақлади?

Буни ўзидан сўрадим. Лавозими «анализ қилиб консултация бергич» экан.
Нимани анализ қиласан? Карра жадвалиниям билмайсанку десам, жавоб мана бундай бўлди.

«Хитойда кино санъати ривожлангани учун мандарин тилини ўрганувдим, бунинг ëнида рус ва испан тилини ëшликдан биламан. Инглиз иккинчи она тилим. Шу тиллардаги контентларни ўқиб ўтираман. Ким нимани муҳокама қиляпти. Кичик давлатлардаги сиëсий ўйинларни худди театр томошаси каби кузатаман. Охири шунга амин бўлдимки бу интригалар худди спектакль каби бир хил тизимга эга. Пролог. Тугун. Кульминация ва ечим. Чехов айтган каби биринчи пардада милтиқ кўринса, у охирги пардада отиларкан.

Агар қайсидир бир мамлакат саҳнасининг биринчи пардасида милтиқ кўриб қолсам кейинги пардада бу милтиқ отилиши ҳақида 99 фоизлик прогноз бера оламан. Худди арт критик, театршунос ëки шоу аналитик каби. Бу прогнозим молия дунëси учун қизиқ. Шу ишимга ойлик оламан.»

Бу «консултация бергич» билан суҳбатдан кейин мен ҳам арт критик кўзойнагини кийиб Ўзбекистон деган саҳнада нима кечаëтганига назар ташладим.

(Ағи лонрид Зерикканлар ўқимаса ҳам майли)

Ишвалак чалиш учун саккиз ўқ

Янги Ўзбекистон саҳнасида милтиқ ўткан йил охирида пайдо бўлди. Аммо тепкиси заклинит қилиб отилмай қолди. Чурвақа макаров пистолетдаги саккизта ўқни паровоздаги буғнинг ғилдиракни айлантириш учун эмас, гудок яъни ишвалак чалиш учун ишлатилди деб ҳисоблаймиз.
Милтиқ ҳали отилмади. Милтиқ кўтарувчининг Рамзан экани ўртага чиқди. У камида икки марта таҳдид билан ҳам чиқди.

Тугун

Драматургияда «тугун» деган нарса бор. Айнан тугун спектаклни ҳаракатга солган мақсад нимадан иборатлигини аниқлаб беради.

Нега Комил нишонга олинди?

Бу саволга ўнлаб жавоблар бор¸ лекин бу жавоблар ҳеч кимни қониқтиргани йўқ.

«Учрашув» комедиясида айтилгани каби «Тилга кириб қолсалар, ўзлари айтиб берадилар»

Аммо Комилжон ҳали мансабда турган ва тилини тишлаб олмаган пайтда баъзи ишораларни берганди менга.
Бу ишора «ўрис тахдиди» ҳақида эди. Яна ҳам тўғриси Ўзбекистон матбуоти ва блогосфераси кун тартибидан россияга қарши мавзуни буткул қиртишлаб йўқ қилиш тахдиди.
Россия ФСБсидаги унчаям чуқур билими бўлмаганлар ўзбек сегментидаги аксил ўрис контентларни «Комил Алламжонов яратмоқда» деб «ишаниваришган».

Қора ботир ва Оқ ботир

Яна драматургияга қайтамиз. Спектаклда бир бирига қарши икки образ бўлади. Спектаклни ким ëзганига қараб кимдир салбий яна кимдир ижобий бўлади. Қора ботир ва Оқ ботир десак.

Ўрислар ëзган драмада Комил салбий образ қилиб танланди. Салбий қахрамон эса спектаклда жазоланиши ëки ўлдирилиши керак.

Драматургия талаби бу. Бўмаса томошабин ухлаб қолади.
Айни пайтда томошабин «нега салбий қахрамон қатл қилиниши керак» деган саволига жавоб топиши лозим.

Мана жавоб

Спектакл синопсисини Россия ФСБси ëзган деб ишонсак мановунақа монолог янграйди.
«Алламжонов қўлида омма фикрини шакллантирадиган самарали тизим ва Ўзбекистон сиëсий бошқарувини контрол қилишнинг чекланмаган механизми бўлган»

Кремль ўзига вассал деб биладиган Ўзбекистонда «омма фикри қандайдир «хитрожопий прозападний делец Алламжонов» тарафидан эмас, балки кремлнинг ўзи тарафидан шакллантирилиши керак.
Ўзбек жамияти фикрини хамир деб олсак, бу хамирни муштлаб зувала қилиб нон ëпиш кремл вазифаси.
Буни бошқалар билан бўлишиш каби «люкс» босқинчи мақомида уришаëтган Россияда йўқ.
Проблема фақат блогосферадаги «антиўрис» контент яратишда эмас эди.
Ўзбек бошқарув режимининг Кремл изнидан чиқиб «Алиев ва Эрдўғонлар билан» ашир нашир бўлгани ва «гапга кирмай қулоқсизлик қилгани» ҳақида ҳам гап чиқди.
Ўзбекистоннинг ЕАЭСга кирмаëтгани ва атом АЭС қурилишиини халта қилаëтгани ҳам «кремлни тириштирди»
Кремл бу «асабийлик хамиртуруши» Комил деб «ишанворди.»

МС 

Дейирмоннан галëтирман уним бо 

Ўнгишқидин бир қоронғи  гуним бо 

Охшом чиқиб галдим ёрни қўйниннон  

Охир оғо қўлтиқимдо юнгим бо… 

«Проблемани йўқотишнинг йўли проблема чиқарувчи одамни йўқотиш»  Бу КГБдан чиққан Путин доктринаси.

Пролог эсингиздами? 

Спектаклда «Пролог» деган қисми бўлади. Бу бошланиш дегани.

Бу бошланишда бўлажак спектакл йўналишига ҳиссий ишора берилади.

Масалан, Пушкин эртагида  ҳали олтин балиқ чиқмаган «Денгиз қаттиқ тўлғангани» шундай ишора бўла олади.

Ўткан йил ëзда «Комил ишдан кетди» деган гаплар тармоқнинг ўзбек сегменти деган денгизни қаттиқ тўлқинлантирди.

Яхши драматургия «инкорни инкор» қонуни билан томошабинни аврайди. 

Худди ашнақа бўлди. Ааашинча гапдан кейин Комилжон кўриниш бериб «блогерларни уришибам берди».

Лекин томошабин зехнига йўналтирилган ҳиссий сигнал ҳали «хамма томоша олдинда» деган маънони берарди.

Яхши драматургияда «спектакл ичидаги спектакл» деган приëм бор.

(Келинлар қўзғолонида эркаклар хотин кийим кийиб театр қўйганини эсланг)

Бу гўзал приëм  ўзини куттирмади.

Президент қизи Саида Мирзиëева ўта театрал тарзда Комилжоннинг «жавобини берди», Комилжон ҳам ўта театрал тарзда «хурсанд бўлиб табассум ато қилди» (сал заиф чиқди лекин. Айниқса пошшоқиз яхши роль ўйнолмади).

Бу драматургияда «фавқуллодалик» деб айтиладиган усул индаллоси эди. 

Постда «На чеку» турган солдат учун бомбанинг пўртиллаган саси шунчаки шовқин. 

Аммо бемалол булоқ бўйида ашла ҳиргой қилиб ўтирган одамни  пўртиллаш саси онтариб ташаши мумкин. 

Кино кўраëтиб, «Мен бундай бўлишини кутмовдим. Наҳотки» дейсизку. 

Худди шундай бўлди. Комилнинг «ширин жонига қасд қилинди».

Милтиқ тепкиси заклинит қилиб ивирсиб ишламай қолди. Макаров ўқдонидаги саккизта ўқ томошабин ҳаëлини ëввойи каптарлар каби фаромуш қилди.  

Театр тилида бу «кульминация» дейилади.  

Кейин томошабинга қарата бу «театр ичидаги театр» деб уқтирмоқчи бўлишди. Аммо бир спектакл ичида иккита театр бўлмайди. Жанр талаби бу. 

Театрал жимликдан кейин. Қахрамонлар тийнати ўзгарди. Оқ ботир қорага, Қора ботир оққа айланди. Аммо негадир ҳақиқий қора ботир қолиб бошқалар жазоланди. Қора ботирни бош ролдан олиб массовкага ташашди. 

Шу ерда парда ëпилиши керак эди. Аммо қадим Афина театридаги каби тепадан арава билан тушган уруш худоси Зевс каби дахшат сочиб Рамзан пайдо бўлди.

Томошабинни ўтакаси ëрилмаслиги учун пардани ëпиб, ўртага кардобалет гурухи ташланди. Трагедияни комедияга айлантириш дейилади бу. Саҳнага чиққан комедиант шут қўлида йиртиқ кроссовка бор эди. Юпун кийинган эркак ва хотинларнинг талотумли рақси. Гармошка чалаëтган скоморохлар қаҳқахаси зални титратди.

Ағини биласизлар. Томоша давом этмоқда.  

Драматургияда, «ечим» ва «эпилог» деган иккита унсур бор. 

Кўраëтганимиз томоша ҳали бу нуқтага етиб бормади.  

Ақл ва тафаккур зиëси билан у ëғи нима бўлиши ҳақида прогноз қила оламиз холос.

Энг яхши драмага хос хусусият бу «кутилмаган якун» 

Хўш бу » кутилмаган якун» қандай бўларкан? 

МС: Новви бўлсо бўлор. Очинг ални, уринг потяни…

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
12 октябр 2024
Бош вазир Абдулла Ариповнинг Тошкентдаги «Дўстлик» боғини шубҳали частник тижоратчиларга совға қилгани ҳақида шикоят келди. Шикоят рус тилида бўлиб, ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
20 июл 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда роса уларнинг пўстагини қоққан президент Шавкат Мирзиёев партиялар нашрлари фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
Блоглар
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...