Асосий мавзулар
18 январ 2025

“Салимбой”ни қамашни ким заказ қилган?

12 январь куни қамоқдан озод этилган Салим Абдувалиев уни қамоққа тиқиш режасини ким тузгани ва ким амалга оширгани ҳақида ўз яқинлари ва дўстларига сўзлаб берган.

Бу йил 75 ёшни қаршилайдиган Салим Абдувалиев 2023 йил охирида Ўзбекистонда ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбири давомида қўлга олинган эди.

2024 йилнинг 19 мартида эса жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ёпиқ мажлиси ҳукми билан ЖКнинг 248-моддасида (ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш) айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган Салим Абдувалиевнинг маълум қилишича, уни қамоққа олинишига сабабчи бўлган шахс – Салимбой билан ҳар доим бир қаторда тилга олинадиган, жиноят доираларида “Граф” ва “Блядина” лақаби билан танилган авторитет Ғофур Раҳимовдир.

Салимбойнинг қамалиши фонида Ғофур Раҳимовнинг Дубайга қочгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Аммо Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ўша пайтдаги биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иш очилган эмас дея баралла айтди.

Қизиғи шундаки, Дониёр Ташходжаев 2023 йил ноябрида бошланган ва расман “Долзарб 40 кунлик” тадбири номини олган оммавий ҳибсга олишларга раҳбарлик қилган.

Салим Абдувалиевни қамаш ва тергаш жараёнини ҳам шахсан Дониёр Ташходжаев назорат қилган.

Салим Абдувалиев қамалишидан бир ҳафта ўтар ўтмас Ғофур Раҳимовнинг бир гуруҳ киши қуршовида Тошкентдаги “Чорсу” бозорида бамайлихотир юргани акс этган видеоси тарқалди.

Ундан ҳам аввал ижтимоий тармоқларда Раҳимовнинг Тошкентдаги халқаро бокс тадбирида Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Отабек Умаров билан қучоқлашиб кўришаётгани, у билан бир қаторда ўтиргани тасвирлари тарқалди.

Саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққани айтилган Салим Абдувалиев орадан салкам бир йилу икки ой ўтиб, озодликка чиққан куннинг ўзидаёқ уни табриклаган узоқ-яқиндаги дўстлари ва танишларига уни қамалишида жонбозлик кўрсатган шахс Ғофур Раҳимов бўлганини очиқча айтган.

Жиноят оламига яқин манбаларнинг Элтузга маълум қилишича, кўчага қарши рейдлар Тошкентнинг Дархонидаги қудратли «Офис» томонидан пухта ишланган режа бўлган.
Қамоққа олиниши керак бўлган шахслар рўйхатини эса “Офис”га Ғофур Раҳимов тузиб берган. Ғофур Раҳимов жиноят олами ундан гумонланмаслиги учун ўзига яқин шахслардан айримларини ҳам рўйхатга киритган.

“Кўча авторитетларидан кимларни қамаш рўйхатини Ғофур Раҳимов тузиб, ўзининг ўгай фарзанди Акмал орқали “Офис” хавфсизлигига масъул Шуҳрат Расуловга юбориб турган. Айни рўйхат асосида ўнлаб авторитетлар қамалган. Ғофур Раҳимов ундан шубҳа қилмасликлари учун ўзига яқин бўлган айрим шахсларни ҳам рўйхатга киритган. Улар орасида ўзининг ёнида юрган “Терминатор” ва “Завхоз” лақабли авторитет Баҳодир Султонов ҳам бўлган,” деди Элтуз билан суҳбатлашганлардан бири.

Ўз навбатида Шуҳрат Расулов ҳибсга олинадиганлар рўйхатини “Долзарб 40 кунлик” тадбири номини олган оммавий ҳибсга олишларга раҳбарлик қилган Дониёр Ташходжаевга юбориб турган.

Эслатиб ўтамиз, Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов ўтган йил ноябри охирида собиқ мулозим Комил Алламжоновга суиқасд буюртмачиси сифатида ҳибсга олинган.

Унинг Тошкентдаги қудратли “Офис”да Отабек Умаровнинг “ўнг қўли” бўлгани айтилади.

Салим Абдувалиева қарши терговга бошчилик қилган полоковник Дониёр Ташходжаев эса Қирғизистондан контрабанда йўли билан қуролларни олиб кирган ва уларни ўтган йили 26 октябрда Алламжрновга қарши суиқасдда ишлатган гуруҳ раҳбари Жавлон Юнусовнинг жиноятларини яширишга уринганликда айбланиб қамоққа олинган.

Бундан ташқари, Элтуз суҳбатлашган манбаларга кўра, “Офис” билан жуда кўплаб бизнесларни юритган Ғофур Раҳимов “Офис” орқали кўплаб тадбиркорларга босим ўтказган ва бизнесларини тортиб олган.

Батафсил Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

Тағин ўқинг
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
8 июн 2016
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди. «Юқоридан шундай топшириқ беришди», ...
23 ноябр 2020
 “Элтуз” Ўзбекистондаги энг машҳур эротик блогер, Асалхоний тахаллуси билан танилган 30 ёшли Асал Хўжаева билан суҳбатлашди. Суҳбатдош интим блогерлик ва жинсий хизмат ...
2 август 2021
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...