Темур хўжа ўғли: Террорчининг улуси ва кимлиги йўқдир

Профессор, тарих фанлари доктори Темур хўжа ўғли Туркиядаги террор воқеасига муносабат билдирди

“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди туркиялик профессор Темур хўжа ўғли ўзининг ФБдаги саҳифасида.

«Бир исқиртнинг шу ëки бошқа миллат мансуби бўлиши туркистонликларга иснод келтира олмайди. Биздан шундай исқирт чиқибди дея ҳафа бўлишга асос йўқ. Террорчининг дини, улуси, шахсияти ва кимлиги йўқдир. У бир МАНҚУРТдир!” дея ёзди Темур Хўжа ўғли.

Турк матбуотида ёритилган сўнгги хабарларга кўра, 39 кишини ўлдирган террорчи ўзбекдир.

Янги йил кечаси Reina тунги клубига калашников автомати билан ҳужум қилган кимсанинг исми Абдуқодир Машариповдир.

ИШИД аскари дея иддао қилинган Машарипов ўлдирилган

Қотилнинг сўнгги селфиси

Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган.

Матбуот иддаосига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган.

Кейин бу оила Истанбулдан, Анқарага ундан кейин эса Кўня шаҳрига келган.

Турк матбуотида ëзилишича, ИШИДнинг ўзбек ҳужраларидан бирида таълимот олган Машарипов 15 декабр куни Туркиянинг Кўня шаҳридан Истанбулга келган.

Сешанба куни террорчининг хотини Туркия истихборати тарафидан сўроқ қилинган.

Террорчининг хотини эрининг дунëқарашидан беҳабарлигини айтган.

Туркия истихборатининг матбуотга сиздирган ҳабарига кўра, Абдуқодир Машарипов ўлдирилган.

Уни ким ва нима мақсадда ўлдирганига оид маълумот йўқ.

Маълум бўлишича қатлиомда қўлланилган қуроллар ИШИДнинг ўзбек хужраси фаоллари тарафидан Истамбулга келтирилган.

Иддаога кўра айни фаоллар Машариповнинг ҳужум уюштиргани ортидан логистик қўлловни мунтазам амалга оширишган.

Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Золим, мустабид ҳокимлар сўзлашга чеклов қўйиши мумкин, ҳаракатланишга чеклов қўйиши мумкин, аммо, фикрлашдан тўхтата олмайди. Фикрий эркинлик мазлумнинг мустабидлардан устун томонидир.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.