Асосий мавзулар
24 август 2023

Ўзбекистонда амалдорлар алмашди, рус бош жангариси ўлдирилди -600’51

Тошхўжаев Дониёр Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимига тайинланди. Ҳозиргача мазкур лавозимда бўлган Улуғбек Турсунов Ички ишлар вазирлигининг 7-бўлимига бошлиқ этиб тайинланган.

Бунгача Дониёр Тошхўжаев бунгача Фарғона вилояти ИИББ бошлиғи, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи лавозимларини эгаллаган. 

+++

Шунингдек 17 август куни Президент Админстрацияси раҳбари ёрдамчиси Бекенов Суннатилла Хусанович лавозимидан озод этилди.

+++

16 август куни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманида ўтказилган йиғилишда шу туманнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосари Ярашов Аббос Акбаровични ишдан олди.

32 яшар Ярашов Аббос бундан тахминан 3 йилча олдин наркотик модда истеъмол қилиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида Оқтош шаҳридан  Мирбозорга кетиш йўлида авария содир қилиб, 3 та одамнинг ҳаётдан бевақт кетишига сабабчи бўлганди. Уни яқиндан танийдиган Элтуз манбаларига кўра, автоҳалокатда оёғи қаттиқ лат еган Аббос Ярашов бир муддат ҳибсда ётди.

Шунингдек, Аббос Ярашов иш фаолияти давомида ўзининг бирга ўқиган синфдоши Хатирчи дон маҳсулотларидан Худойшукуров Иброҳим билан тил бириктириб фермерлардан центнерини (план)  пасайтириб бериш эвазига, тонналаб буғдойни пора сифатида олиб келгани айтилади.

+++

Тошкентнинг Ўрикзор бозорида вилоятликларни овлаш бошланди

23-август куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани Ўрикзор бозори ҳудудида ўндан зиёд ички ишлар ходимлари қандайдир тушунарсиз рейд ўткаган. 

Худди Каримов даврида бўлганидек, бозор ҳудудида юрган шахслар ҳужжатлари текширилиб, асосан вилоятликларни автобусга тиқиб олиб кетганлар. 

Бир куннинг ўзида бундай рейс уч марта ўтказилиб, уч автобус ёшлар ички ишлар бўлинмаларига олиб кетилган. 

«Бизнинг тузумимиз яна Каримов давридагидек ҳолатга қайтишидан хавотирдамиз. Наҳотки биз ўз юртимизда  шундай хўрлансак,» деди Элтузга шикоят қилган гувоҳлардан бири.

+++                                           

Суратда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тузел (3-бекат) метро бекатига ўнг томондан яъни, катта йўл (Корзинка томон) дан ўтишдаги пиёдалар йўлаги.

Йўлнинг метро бекатининг кириш қисмига ўтадиган бўлсангиз, метрога пиёда сифатида йўл қоидасининг қайси амалини тўғри бажаришни билмай қоласиз.

Метрога кираверишда пиёда ва транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солувчи бирон белги мавжуд эмас.

Элтузга ушбу суратни юборган обуначига кўра, бу ерда ҳам пиёдалар йўлаги бўлиши зарур.

«Бу йўлда катта ёшли кишилар машиналарга қараб вазият бўйича ўтиши мумкиндир. Лекин улар ҳам ҳар томондан келаётган транспорт воситаларига дуч келиб, довдираб қолиши оддий ҳолат,» дейди у.

Обуначига кўра, янги ўқув йили бошланса, метродан фойдаланувчи минглаб ёшлар қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

+++

Кўраётганингиз, Ўзбекистон Темир Йўлларига қарашли локомотив. Ушбу суратни йўллаган Элтуз инсайдерига кўра, локомотив Тошкент аэропорти яқинида таъмирланаётган кўприк остида шикаст еган. Машинистга нима бўлгани номаълум. Ҳодиса борасида Элтуз қўшимча маълумотга эга эмас. Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Темир Йўлларида фавқулодда ҳодисалар кўпайди. Кўприкнинг қулашига олиб келган ўғирликлар юзасидан яқинда учта қурилиш амалдори қамалган эди.

+++

Сирдарё вилоят Ширин Иссиқлик Электр станциясида ишлаётган ўнлаб ишчиларга ойлик вақтида берилмаётир. Элтузга Сирдарё вилояти Ширин Иссиқлик Электр Стансиясида ишлаётган Ўзбекистон ватандоши мурожаат қилиб, 40 кун деганда 15 кунлик маошни “зўрға” олгани, қолган 15 кунлик маош берилмаётганидан шикоят қилди.

+++

Шовот туманида эса туман ҳокими Элтузга шикоят қилганларни қидирмоқда. Туманда ташкилот раҳбари бўлиб ишлайдиган мансабдор шахснинг Элтузга ёзишича, Шовот тумани ҳокими Одилбек Ортиқов мажлисда гапирган.

Унинг билдиришича идора рахбарлари Элтузга ёзишга қўрқиб қолишган, чунки туман ҳокими барча ташкилот раҳбарларини туман прокуратурасига чақиртириб, телефонини текширмоқда.

“Туманда вазият жуда жиддий, чунки ташкилотларга алоқаси бўлмаган топшириқлар бериляпти. Масалан, Урганч-Шовот йўлини ободонлаштириш, Идалиқалъа МФЙдаги хонадонларни бўяш, мактаблар ҳожатхоналарини янгидан қуриш, турар жойимизга қуёш панели ўрнатиш, Узун кўл МФЙдаги Қўшкўпирлик тадбиркор қураётган домларга клиент топиш ва ташкилот ходимларини уй жойини хусусийлаштириш каби топшириқларни бериб, ҳар куни туман ҳокимлигида мажлис ўтказади, «разбор» қилади.

Бу топшириқлар ҳаммаси маблағ билан боғлиқ, маошимиз уйгача етиб бормаяпти. Одилбек Артиқов ҳоким ёрдамчиларига нимага мени Элтузга чиқардингизлар деб, уруш очган ва ҳар куни разбор” дея ёзади Элтузга Шовот туманидаги ташкилот рахбари.

+++

Элтузга икки нафар ўғлини аёвсиз ҳақорат қилиб, дўппослаётган навбатдаги аёл видеоси етиб келди. Ҳодисанинг Хоразм вилояти Шовот туманида юз бергани тахмин қилинмоқда. Элтуз бошқа маълумотга эга эмас. Ўзбекистонда бола ҳуқуқини кучайтирадиган қонунлар қабул қилиниши керак. Золим ота ва оналардан фарзандлари олиб қўйилиши керак.                                                                                

+++

Тошкентда Россия империализми рамзи бўлган Z белгисини машинасига ёпиштириб юрган путиноид ушланиб, огоҳлантирилди. Унга, шунингдек, Ўзбекистон Россия эмаслиги ва бу мамлакатда Украинага қарши тарғиботлар олиб борилмаслиги тушунтирилган! Машинасидан Z белгиси олиб ташланган! Бундан аввал,  15-август куни, Тошкентдаги Тезиковка бозори яқинида олинган фотосуратни Элтуз ўзининг телеграм каналида чоп этган. Шахсий уйдан Украина байроғини юлиб олишга кучи етган Ички ишлар вазирлиги Россия босқинчилари рамзи бўлган Z ни машинасига ёпиштириб олган путлероидга қарши чора кўришга ҳам ўзида куч топа олади деб умид қилган эди.                                                                                                                                        

+++

«Вагнер» ширкатига яқин Telegram каналлари Евгений Пригожиннинг самолёти Твер вилоятида Россия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилгани ҳақида хабар қилмоқда.

Росавиация ушбу самолёт йўловчилари орасида Пригожин бўлганлигини маълум қилди. Қўшимча қилинишича, самолёт ичида жами 10 нафар йўловчи бўлган.

Бир қатор рус Telegram каналларига кўра, Евгений Пригожин ўлган. Бунга сабаб сифатида, Твер вилоятидаги авиаҳалокатдан кейин у билан боғланиб бўлмаётганлиги кўрсатилмоқда.

Айтилишича, қулаган самолёт ичида Пригожиннинг ўринбосари, таниқли «каллакесар» Дмитрий Уткин ҳам бўлган.

+++

Ўзбек адиби Нобел мукофоти олиши мумкин. Катта эҳтимолда адабиëт бўйича Нобель мукофотига номзодларнинг 2023 йилги рўйхатида ўзбек ëзувчиси бўлади. Ўзбекистон ташқарисида туғилган бўлса, Британия ватандоши бўлса ҳам, бу одам – ғирт ўзбек. Шоир, романист, журналист ва амалдор Ҳамид Исмоил Нобел мукофотига номзодлар рўйҳатига навбатда турибди.

+++

Италиялик машҳур қўшиқчи ва бастакор Тото Кутуньо вафот этди. Жаҳонга машҳур мусиқачи 22-август,  сешанба куни аввалроқ касалхонага ётқизилган Миландаги Сан-Раффаеле касалхонасида вафот этди.  Кутуньо 80 ёшда эди. 

Салваторе Кутуньо (рассомнинг ҳақиқий исми) 1943 йил 7 июлда Италиянинг Фосдиново коммунасида туғилган. 1960-йилларда у мусиқий фаолиятини бошлади. Дастлаб барабанчи бўлган, кейин жазз ва пианино чалишга қизиқиб, ўз қўшиқларини ёзишни бошлаган. Турли гуруҳларда қатнашганига қарамай, Cутугно яккахон ижрочи сифатида дунё миқёсида шуҳрат қозонди. У Сан-Ремо фестивалида 15 марта иштирок этган.  Литалиано қўшиғи унинг энг катта хитига айланган. Кутуньо, шунингдек,  Адриано Челентано, Жо Дассин,  Далида ва бошқа кўплаб мусиқачилар билан ҳамкорлиги билан машҳур. 1990 йилда Кутугно Загребдаги «Евровидение» танловида ғолиб чиққан эди.

+++

Бу 600 секунд эди. Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
13 март 2019
Ўзбекистон президентининг мамлакатда катта ҳажмда аччиқ қалампир етиштириб, кейин уни хорижга экспорт қилиш орзуси биринчи йилданоқ саробга айланишига сабаб ...
10 март 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
1 май 2015
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Сурияда ҳалок бўлган норасида бола тақдири таъсирида яратилган “Айтиб бераман” қўшиғи плагиаторлик можаросига сабаб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...