сешанба,
26 ноябр 2024
31 май 2016
«Вилоятдан келганлар Тошкентга киритилмайди. Прописка керак!»
Рассом Тузнинг навбатдаги карикатураси Тошкент пропискасига оид. Eltuz.com ўз фуқаролари эркинлигини мамлакат ичкарисида ва ташқарисида муттасил бузиб келаётган Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини ҳажв қилишда давом этади.
Ўзбекистонда ҳали ҳам 1932 йили Сталин имзоси остида жорий этилган прописка тизимига кўра, фуқаролардан мажбурий прописка талаб этилади.
Ўзбекистоннинг барча аҳолиси Ички ишлар вазирлиги билан ўз турар жойида доимий рўйҳатдан ўтган бўлиши керак, шунингдек барча аҳоли ва уларнинг меҳмонлари ҳар қандай ҳолатда, уч кундан ортиқ қолиш учун вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари лозим.
Рассом Туз
Eltuz.com