Асосий мавзулар
25 май 2017

25 май – йўқолган болалар халқаро куни

Бугун Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” сифатида байрам қилинади, бироқ ўша куни уйига қайтиб келмаган ўқувчилар ҳақида ҳеч нарса айтилмайди.

2010 йил 25 май National Center for Missing and Exploited Children, NCMEC ташкилоти ташаббуси билан ушбу сана Йўқолган болалар халқаро куни сифатида белгиланди.

Болалар — жамиятнинг энг ҳимояга муҳтож, энг заиф заиф қатлами саналади. Одам савдоси ва инсон аъзолари ноқонуний трансплантацияси билан боғлиқ жиноят болаларни ҳам ўз домига тортаётгани эса энг даҳшатли ҳодисадир.

Ўзбекистонда болалар йўқолмайдими?

Шу пайтгача Ўзбекистонда йўқолган болалар миқдори тўғрисида расмий маълумотлар йўқ. Ўзбек матбуотида бола йўқолганига оид эълон берилгач боланинг кейинги тақдирини суриштириш анъанаси ҳам тажрибада деярли қўлланилмайди.

rasm1472Бироқ, Интернетдаги қидирув тизимлари орқали, шуларнинг бири ўтган йилнинг 10 апрелида чоп этилган экан.

DIQQAT OGOH BO’LING!!! Hurmatli do’stlar sizlar quyida ko’rib turgan shiringina qizaloq Andijon viloyati Asaka shaxrida istiqomat qilar edi. Endigina 1-sinfga qadam qo’ygan edi. Kimlardir tomonidan o’g’irlab ketilgan yoki bedarak yo’qolgan. Kimda kim shu qizaloqni ko’rgan yoki qanaqadir shunga o’shash ma’lumotga ega bo’lsa, rasm tagidagi telefon raqamiga yoki yaqin o’rtadagi Ichki ishlar bo’limiga xabar berishlari so’raladi. Qadrdonlar bir birimizga e’tiborli bo’laylik zero har bir bola bizning farzandlarimiz, bizning kelajagimiz. (фото)

Бу қизалоқ ҳақида деярли барча ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

Бироқ, Асака шаҳрининг 55-мактабининг 1-синфда таълим олган ва 6 апрель куни мактабдан чиқиб кетиб уйига бормаган Ёқутхон Рустамжонованинг тақдири ҳалигача номаълум.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса Eltuz.com Андижон вилоятининг Марҳамат туманида икки нафар 1-синф ўқувчиси “Нексия” автомобилида олиб қочиб кетилганлигини хабар қилган эди.

Шунингдек, 2015 йилнинг март ойида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 8 яшар Нодирбек Йўлдошев бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳам Шоҳруз исмли бола йўқолиб қолганлиги  ҳақида “Озодлик” радиоси Ички ишлар бошқармасидан иқтибос келтириб хабар берди.

rasm718
Eltuz.com нашри илгари ҳам ўз болаларини сотишга уриниш иллатини қоралаб чиққан эди.

Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи икки ёшли Сўғдиёна Салимова ҳам йўқолган болалар рўйхатига тушган.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрининг Сирғали даҳасида ҳам йўқолган бола ҳақидаги маълумотлар  ижтимоий тармоқларда кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Бухоронинг Когон туманида 11 яшар қизалоқнинг жасади топилганлиги ҳақида ҳам хабарлар берилган.

Бу ҳодиса Бухорода “болаларни ички аъзоларини олиб-сотиш билан шуғулланувчи жиноий тўда пайдо бўлганлиги ҳақида”ги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

Булар, кейинги икки уч йилда Ўзбекистонда йўқолган болалар ҳақидаги ижтимоий тармоқда пайдо бўлган хабарларнинг айримлари холос, биз Ўзбекистонда йўқолган болаларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, аслида мамлакатда йўқолган ва йўқолаётган болалар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Насима Даврон қизи >
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2017
Мирзиёев Республикада ҳаммага юзтадан товуқ боқишни буюрди. Бунинг назоратини, барча рахбарлар, жумладан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга топширди. Рассом ...
24 март 2017
24 март куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Тошкент шаҳар руҳий шифохонасидан озод этилди. У мажбурий даволанишда 23 кун ...
11 октябр 2015
Ўзбекистонда дунёвий, демократик, саводли, зиёли мухолифатнинг йўқ қилиниши, келажакда қўзғолонлар бўлган тақдирда ҳукумат билан диалог қилишга заррача умид қолдирмади. ...
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...