Асосий мавзулар
11 октябр 2016

Қўрқмаслар: «Ўзбек режими посбонлари бу сафар ҳам мақсадига эриша олгани йўқ!»

Мажбурий меҳнат мониторинги билан шуғулланаётган «Қўрқмаслар» гуруҳи фаоли Малохат Эшоқулованинг eltuz.com мухбирига берган интервьюсига кўра, уларни чўл зонасидаги «Қирлишон» қишлоғи ҳудудида ушлаган милиция ходимлари қаттиқ босим остида ТИИБ бўлимида ушлаб ўтиришган.

Чўл зонасидаги плантацияларда ишлаётган ўқитувчи ва шифокорлар милицияни ўта қатъий назорати остида ўзбек фаоллари эътиборидан яширишга уриниб келинади.

Эшонқулованинг билдиришича, улар тарқатаётган мажбурий меҳнатга қарши варақалар жиноят далили сифатида кўрилган ва ҳатто блокнотларигача тортиб олинган.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари чоп қилган айни варақаларни далаларда тарқатганлари учун ушланишган.

Бу варақаларда одамларни мажбурий меҳнатга жалб этиш қонунга кўра тақиқланиши билдирилган.

Урлаева ва Эшонқулова ўтган йили ҳам пахта теримидаги мажбурий меҳнат бўйича мониторинг ўтказишаётганида бир неча бор ушланишган эди.

Ўтган йили хоразмлик милиционерлар Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни таҳқирли тарзда тинтув қилишганди.

Бу йил эса бухоролик милиционерлар уларни тағин ечинтириб тинтув қилишган.

Ҳуқуқ фаолларини соат 12.20 дан кечки 22.00га қадар ушлаб ўтиришган.

Босим оқибатида Ҳуқуқ фаолларининг тоби қочиб қолган ва Елена Урлаева учун «Тез ёрдам» чақирилган.

Сиз кўраётган бу суратлар 9 октябр куни Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаевалар томонидан пахта далаларида суратга олинган.

«Ўзбек режими посбонлари ҳақиқатни яширишга ҳарчанд уринишмасин, бу сафар ҳам улар ўз мақсадларига эриша олганлари йўқ», дейди Малохат Эшонқулова.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2022
Бугун 11-март. Яъни 8-март халқаро хотин қизлар байрамидан  3 кун ўтди. Элтуз каналининг Ютубдаги обуначилари сони 300 мингдан ошди.  ...
9 май 2023
Қўқон хонлигининг Тошкент ҳимоясига отланган мулла Алимқул бошчилигидаги асосий кучлари 1865 йилнинг 9 майида шаҳарни рус босқинчиларидан тозалашга муваффақ ...
26 декабр 2016
Табиий газ ва свет берилишини талаб қилиб, магистрал йўлни тўсиб пикет қилган жиззахлик аёллар милиция бўлимларига чақирилиб тушунтириш хати ...
3 май 2017
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда. “Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...