Cатира
3 май 2017

Адашган ҳайкаллар… (видео)

Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда.

“Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч қачон қабул қила олмаганман, балки бу менинг ичимдаги социалистик реализмни қабул қила олмаслик ҳиссининг кўринишидир эътимол”, деди Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбирига берган интервьюсида.

Муҳаммад Солиҳ, 1949 йили кўчишни орзу қилган “Адашган ҳайкаллар” бадиҳасини ёзган эди.

“Нон дўкони олдида турган одамлардай қаторлашиб турган” ҳайкалларнинг қачон ва нима учун “бу ерга келиб қолишганлигини” ўзлари ҳам билмасликларини у ўша пайтда совет даврига хос сарказм билан тасвирлаган.

“Нега бу ерда Байрон эмас Пушкин ўтирибди?” деган саволга унинг ҳаёлий қаҳрамони “Чунки мен унинг мухлисиман!” дея қитмирлик билан жавоб беради.

Бу сўзлар оқ қайинларни соғинган Пушкин орзусига зид…

“Агар ҳайкаллардаги шиддат ёлғон бўлмаса, бизнинг кўзимизни алдамаган бўлса, улар ўзлари турган супадан бир куни, шубҳасиз, тушади ва хоҳлаган томонга равона бўлади…”

Бу гаплар 40 йил бурун айтилганига кўпчиликнинг ақли бовар қилмайди, Чунки, Пушкинни ёки Шомаҳмудовларни жойидан қўзғатиш у пайтда ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаганди.

“Бу мақола аслида ҳайкалларни кўчириш ҳақида эмас, уларни келтирган рус истилочиларининг кетишини орзу қилиб ёзилган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ

Орадан қирқ йил ўтиб Пушкин ҳам кўчирилди.

Муҳаммад Солиҳ қаҳрамони бўлган ҳайкал гўё фақат ўз таёғини йўқотган бўлса, 2017 йилнинг апрелида бир кечада кўчирилган Шомаҳмудовлар болға билан сандонидан ташқари 15 етим боласидан биттасини ҳам йўқотишди…

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2016
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик ...
9 январ 2017
2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
28 июл 2018
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. “Элтуз” нашри жамоаси таътилга чиқади. Бу вақт ичида ўтган давр мобайнида босилган эътиборга лойиқ айрим мақолалар, ...
Блоглар
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...
9 декабр 2019
7 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев, ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган ...
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...