Асосий мавзулар
18 декабр 2017

Биз қашшоқлашдикми?

Давлат статистика қўмитаси маълум қилган маълумотларни таҳлил этиб, расмий матбуотда «Ижтимоий фикр»га асосланиб айтилганидек, фаровонлигимиз юксалаётганини эмас, балки сўнгги бир йилда анча қашшоқлашганимиз аён бўлиб қолади.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 170 триллион сўмни ташкил этган.

Агар буни АҚШ долларига ўгирсак, тахминан 40 миллиард чиқади. Иқтисодчиларнинг фикрича, йиллик ЯИМ жорий йил охирида 60 миллиард доллар атрофида бўлади.

60 миллиард долларни мамлакатимиз аҳолиси сонига, яъни 32 миллион кишига бўлсак, 1875 доллар чиқади.

Иқтисодчи эмасмиз, шунинг учун бошқа жиҳатларга эътибор қаратмай, фақат мана шу яланғоч рақамлар билан иш кўришга мажбурмиз.

МВФ маълумотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ ҳажми 2122 доллар бўлган ва 186 та давлат ичида 133-ўринни эгаллаган.

Тўлов қобилияти паритети (ППС) бўйича ҳисоблаганда эса бу кўрсаткич 6561 долларни ташкил этган ва 187 давлат ичида 125-ўринда турганмиз.

Айтиб ўтилган даврда Ўзбекистонда ўртача ойлик миқдори 1 миллион 346 сўмдан иборат бўлди. Агар буни долларга чақсак, 120 доллардан бир-икки чақа кўпроқ чиқади.

Бу рақамларни кўргандан кейин бир вақтлар Ислом Каримовнинг мамлакатда ўртача иш ҳақи 400-500 доллар экани тўғрисидаги дабдабали, айни пайтда кўпчиликнинг истеҳзоли кулгисига сабаб бўлган гаплари эсга тушади.

Ҳали ҳам АҚШнинг пулига ўгирганда 120 доллар чиққан ойлик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоиз ўсгани. Ўсгандаям сўмга нисбатан ўсган. Долларга нисбатан эса аслида қанча ўсган ёки пасайганига аниқлик киритилгани йўқ.

Лекин бир нарса аниқ, валюта конвертациясининг йўлга қўйила бошлагани Ўзбекистон иқтисодиётининг мисини чиқарди. Аслида аҳволимиз қандайлиги анча ойдинлашди.

Конвертациянинг ижобий ҳолат эканига шубҳа йўқ. Аммо конвертация баҳонасида бозорларда нарх-наво қутургани айни ҳақиқат.

Самолётда жаҳон нархида учамиз, темир йўлда жаҳон нархларида юрамиз, бензинни жаҳон нархларига яқинлаштиришга шошиб ётибмиз.

Халқаро рейтингда Тошкент яшаш энг қиммат бўлган шаҳарлар рўйхатида етакчилар қаторида эканини эса қандай изоҳлашни ҳам билмайди одам.

Ҳаммаси жаҳон нархлари томон чопмоқда. Ойликларимизу яшаш шароитимиз қачон жаҳонникига етиб олар экан, шунисига ақл етмайдур!

Элтуз

Тағин ўқинг
8 сентябр 2018
«Ўзбекконцерт» қошидаги бадиий кенгаш 5 сентябрь куни бир қанча ўзбек артистлари клипларини маҳаллий ТВ каналларида кўрсатишни тақиқлади. Улар ичида ...
12 феврал 2016
«Замондош» сайти муҳаррири бўлган Ризо Обиднинг калласи ишлаб қолди. Боши бориб тошга текканидан сўнг ишлаб кетди шекилли. Галима Бухарбаева ...
26 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
11 январ 2017
Янги йил олдидан россиялик миллиардер, агар уни Ўзбекистонга чақиришса боришга тайёрлигини айтди. Уни Ўзбекистонда ким кутаётгани, ким чақириши қоронғу. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...