Асосий мавзулар
19 март 2016

19-март – Ленин майдонидаги митингда ўзбек тилига мақом сўралган эди

1989 йилнинг 19 мартида Тошкент марказидаги Ленин майдони (Хозир Мустақиллик майдони)да Мустақиллик майдонида норозилик митинги бўлиб ўтди.

Митингни Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил қилган эди. Ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш талаби йиғилганларнинг асосий истаги эди.

Митингда шунингдек Бўстонликдаги кимë заводи қурилишини тўхтатиш ва Орол қуриши оқибатлари билан боғлиқ талаблар ҳам илгари сурилган.

Eltuz.com тасарруфида мавжуд бўлган ҳужжатларга кўра, митингда 80 ва 100 киши атрофида одам тўпланган.

Баъзи маълумотларга кўра, митингчи фаоллар орасига киритилган КГБ агентлари ҳисобига тадбир охирига бориб одамлар гавжумлашган.

Ленин ҳайкали остида ҳукуматдан изн сўрамасдан 80 кишининг йиғилгани ўша пайтда Ўзбекистон раҳбари бўлган Рафиқ Нишоновни қўрқитиб юборган.

Ҳукумат митингчилар ëнига одам юбориб, аввалига тарқалишни талаб қилган. Бу талаб қондирилмаганидан кейин митинг ташкилотчиси математика фанлари доктори, профессор Абдурахим Пўлатов айни майдонга ëндош бўлган ва халқ орасида “товуқ оëқли уй” деб аталган 16 қаватли ҳукумат биносига таклиф қилинган эди.

“Бирлик” ташкилотчиларидан бири бўлган Пўлатовни Ўзбекистон ССР Олий кенгаши раиси Мирзаолим Иброҳимов қабул қилиб ўзбек тилини давлат тили қилиш бўйича қонун лойиҳаси таëрланаëтгани ҳақида билдирган.

Айни митинг ҳақида “Озодлик”нинг Тошкентдаги штатсиз мухбири Тохир Умаров воқеадан бир неча кун ўтиб Мюнхендаги радиостанциядан хабар қилган эди.

Билишимизча айни митинг тўлалигича КГБ тарафидан видео – тасвирга олинган ва бу тасвир шу кунда Ўзбекистон МХХ архивида сақланмоқда.

Бу митинг тасвирлари бизда мавжуд эмас. Аммо Ўзбекфильм студияси ишлаган “Тангалик болалар” киносида айни митинг билан боғлиқ ҳужжатли кадрлар мавжудлиги айтилади.

Турли манбаларга кўра, бундан илгари ҳам Ўзбекистонда сиёсий норозилик намойишлари бўлган.

Масалан, Ўзбекистон тарихидаги илк митинг 1988 йили 20 декабр куни Инқилоб ҳиёбонида (ҳозирги Амир Темур ҳиёбонида Муҳаммад Солиҳни «Правда Востока» ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ўтказилган ва унда 300 атрофида одам қатнашгани айтилади, ўша йили Ўзбекистон тарихида «Тил байрами» номи билан қолган, ўзбек тилига давлат мақоми бериш сўралган намойиш Талабалар шаҳарчасидаги майдонда ўтган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
29 апрел 2015
Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан ...
8 ноябр 2015
Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди. ...
3 январ 2017
Қорасувлик Яхë Машрабов Бишкекка учиб келди, уни сўроқ қилган қирғиз расмийлари Машрабовнинг террорга алоқаси йўқлигини айтишди. Қирғизистонлик бундан илгари ...
Блоглар
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, ...
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгресси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...