Document UZ
31 март 2017

31 март – Озарбайжонларнинг Арманилар тарафидан қатлиом қилинган куни

Арман жангарилари аеропланлар ëрдамида озарий турк махаллалари устига бомба ëғдиришди. Каспий флотилиясининг икки кемаси денгиздан туриб шаҳарни тўпга тутди. Армани жангарилари мусулмон маҳаллаларига кириб тинч ахолини бешикдаги боласигача ўлдириб мол-мулкини талон-торож қилди.

Деярли қуролсиз бўлган мусулмонлар оқ байроқ кўтариб дашноқ жангариларидан шафқат сўрагани ҳақида маълумотлар бор.

Дашноқ армани жангарилари тарафидан мусулмонларни оммавий қатл қилиш Боку губернясининг бошқа нуқталарида ҳам давом этди.

Бокуга қилинган ҳужум билан бир кунда аксар туркий аҳоли яшайдиган Шамаха ва Куба шаҳарлари ҳам арман террорчилари тажовузига учради.

12 мингга яқин озари турклари қатл этилган

Амазасп Срванцтян исмли арман террорчиси бошқарган отряд Куба шаҳрини қирғинбарот қилгани ва Куба уюздидаги 122 мусулмонлар яшайдиган қишлоққа ўт қўйгани ҳақида маълумотлар бор.

2007 йили Куба шаҳрида стадион қурилаëтган пайтда арманилар қирғини қурбонларининг оммавий қабристони топилган.

400 жасад қолдиқларининг 50 таси болалар ва 100 таси аëлларга оидлиги аниқланган.

Турели ҳисобларга кўра, Бокудаги арман геноциди пайтида 3 мингдан 12 мингга яқин озари турклари қатл қилинган.

Америкалик тарихчи М. Смитга кўра, “ Арман дашноқларини жангари миллатчилик мафкураси ҳаракатлантирган”

Британиялик тадқиқотчи Питер Хопкиркнинг ëзишича арманлар иложи бор қадар кўпроқ мусулмонларни ўлдириш учун март ходисалар пайтида астойдил тиришган:

“Арманлар ўз эски душманларининг қочаëтганини кўриб қасос олиш пайида бўлди.Шу боис жанглар шаҳардаги барча мусулмонлар қатл қилингунига қадар давом этди. Қирғиннинг бешинчи куни қаршиликни тўхтатган шаҳар ҳали олов ичида эди. Кўчалар ярадор мусулмонлар ва мурдалар билан тўла эди”

Шаҳарда бирорта мусулмон қолмаганди

Тарихий ҳужжатларга кўра, озарий турклар оммавий тарзда шаҳарларни ташлаб қоча бошлаган ва бу қочиш 5 апрелгача давом этган.

Бокудаги Британия вице-консули майор Макдоннелга кўра, шаҳарда “Бирорта нуфузли мусулмон қолмаган эди.”

Совет Иттифоқи даврида “март ходисалари”ни унуттиришга уринилган. Арман гендоциди пайтида қурбон бўлганлар дафн қилинган қабристон Совет Ҳукумати тарафидан бузиб ташлаб Киров номидаги парк ташкил қилинган.

1998 йилда Озарбайжон республикаси 31 март “Озарбайжонларнинг геноцид қилинган куни” деб расман эълон қилинди.

2012 йилнинг 27 мартида АҚШнинг Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо тақдимига кўра, штат парламенти 31 мартни 1918 йил март ойидаги қирғин қурбонларини эслаярак “Озарбайжонларни эслаш куни” деган резолюцияни қабул қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Олинган маълумотларга қараганда уларга диний экстремизм, ноқонуний адабиётларни тарқатганлик ва ИШИДга алоқадорлик каби айблари қўйилмоқда. Ички ...
13 октябр 2015
Бугун интернет саҳифаларида ник остига яшириниб воҳай ўлдим деб зорланаëтганлар ўзгариш йўлида бир қадам ташлашга қўрқадилар. «Бундан ҳам ëмон ...
25 январ 2016
Қамоқхона бошлиғи ўринбосари порахўр бўлиб чиқди “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг умумий масалалар бўйича ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...