Document UZ
30 апрел 2017

30 апрел – Ўзбекистонда “Эрк” Демократик партияси таъсис қурултойи бўлди

rasm1258
«Эрк» Демократик партияси Адлия вазирлиги томонидан рўйҳатга олингани ҳақида гувоҳнома

1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк» Демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди.

Бундан олдин ўша йилнинг 12 апрел куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг кичик залига тўпланган Мухаммад Солиҳ бошчилигидаги зиëлилар гуруҳи янги демократик партия тузиш учун ҳаракат бошлашганди.

1990 йилнинг 12 апрел куни ўтказилган мажлисда иштирок этган шоир Эркин Воҳидов¸ мунаққид Аҳмад Аъзам¸ ëзувчи Зоҳир Аълам ва олимлар Шоди ва Тоҳир Каримовлар яқиндагина парламент депутатлигига сайланган Муҳаммад Солиҳ таклиф қилган «Эрк Демократик партияси» деган номни янги тузилма учун танлаш қарорини маъқуллашди.

Ўзбекистондаги «Ëш Ленинчи» газетасида Ўзбекистонда янги сиëсий партия тузилгани ҳақида мақолача чоп қилинди.

1990 йилги таъсис қурултойи иштирокчиси шоир ва собиқ сиëсий маҳбус Мақсуд Бекжон ўша кунларни эслаб eluz.com нашри учун махсус мақола ëзиб берди.

«Эрк» партияси таваллуди кунига

Ўтган асрнинг 80 йилларида ёш ўзбек шоирлари ижодида «Эрк» сўзи тез-тез ишлатила бошлади, бу жараён том маънода «дилдагининг тилга чиқиши» эди. Совет режими лошидан чиқаётган чиринди ҳиди билан бирга дарз кетган режимнинг ёриқлари орасидан ташқи дунёдан келаётган Эрк эпкинлари ёш шоирларнинг шеърларига кўча бошлаган эди. Янги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ ўша пайтда Эрк ҳақида қуйидагиларни ёзди:

rasm1263
Мақсуд Бекжон

Тилчининг дегани

«Эрк» сўзи
Отаси эмасмикан «эркак» сўзининг?
Шундай бўлиши мумкин,
Фақат – ўтган замонларда.

«Эрк» сўзида, балки,
Умуман маъни йўқдир,
«Эрк» сўзи шунчаки
Ўлаётган аскарнинг бўғизидан чиққан
«Ҳиқ»иллашдир?

Шундай бўлиши ҳам мумкин,
Фақат Aфғон томонларда.

Биз учун эса,
Эринчоқ одам тўқиган сўздай туюлар у,
Шунчалар қисқа:
Эрк.

1986

Шеърдаги «ЭРинчоқ» ифодаси «Эркак» ва «Эрк» калималарининг бизнинг заминимизда юз тутган аянчли эволюцияси сифатида кўрилса ҳам, бу таъна эмас, балки, огоҳлантириш эди. «Ўлаётган аскарнинг бўғизидан чиққан «Ҳиқ»иллаш» эса, озодликнинг қурбонсиз бўлмаслигига ишора эди.

Хуллас, орадан кўп ўтмай, шеърдаги мажозлар ҳаётга кўчди, 1990 йил 30 апрел куни Эрк Демократик партияси ташкил этилди.

Партия моҳиятан миллий озодлик ҳаракати сифатида дунёга келган, унинг демократик сифати эса, миллий озодлик ғоясининг бир қисми эди.

Айнан шунинг учун ҳам Эрк партияси вакиллари Совет империяси қулаши арафасида рус демократлари томонидан ташкил этилган бутуниттифоқ «Демократический союз» ташклиотига қўшилмади, чунки, партия учун бирламчи бўлган нарса – миллий мустақиллик ғояси эди.

rasm1260
1993 йили Ўзбекистон Адлия вазирлиги қонун ва партия низомига хилоф тарзда «Эрк» ДП фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди

Партия ташкил топганидан сўнг 2 ой ўтар ўтмас Ўзбекистон Компартияси раҳбари Ислом Каримов ва уни бошқариб турган Москва айғоқчилари ва уарнинг гумаштaлари кўрсатган қаттиқ қаршиликларга қарамай, Ўзбекистоннииг Мустақиллик Декларациясини мамлакат Парламентида қабул этилишига эришди.

Бу миллатнинг буюк бир ғалабаси эди.

Эрк партияси ўзининг чорак асрлик фаолияти давомида Ўзбекистондаги мустабид режим қатағонлари баробарида мухолифат ичига кириб олган турли хил сексотлар, бахил, бекорчи ва бошибузуқларнинг ҳужумларига учради; бировларга иғво қилишдан бошқа нарсага ярамайдиган бу иғвогарлар легиони чорак аср давомида Эрк партиясига қарши иғво қилиш ҳисобига кун кeчирди.

Айни гапни Каримов режими ҳакда ҳам айтиш мумкин – Эрк ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳга қарши пропаганда давлат сиёсатининг локомотивига айлантирилди.

«Эрк» мустабид режимнинг бутун қатағонларига қарамай, маргиналлашмади, ўз ғоя ва низомларига содиқ қолди, ўз сиёсий риторикаларида баъзи гуруҳлар сингари «очовот»лашмади, ўзининг юксак сиёсий савиясини сақлаб қола билди. Сиёсий лексиконда маълум бир савия ва оҳангнинг сақлаб қолиниши – «очовот култури»дан, бозор шаллақилигидан безган ва чарчаган халқ учун нақадар муҳим эканлигини ҳеч унутмади.

Бугун мен сафдошларимнинг бир оз маъюс ва ўйчан, аммо самимий ва қатъиятли чеҳраларига боқиб, халқимизнинг келажаги порлоқ эканлигига заррача ҳам шубҳа қилмайман.

Партиямизнинг таваллуд куни билан сизларни чин дилдан табриклайман, азиз сафдошларим, биродарларим!

Мақсуд Бекжон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: «Мен қўпорувчи эмасман! ...
15 май 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
31 май 2017
Жиззах шаҳрида ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаси гала концертида қатнаша олмаган хонанда Шаҳноза Отабоева лицензиясидан маҳрум қилинди. Хонанда бу ...
6 сентябр 2016
Синглим кичкина раҳбар. Тўғриси Ўзбекистонда порасиз, илми, маърифати ва одамгарчилиги туфайли тайинланган саноқли боғча мудираларидан. Кечаси иккида ҳокимликдан телефон ...
Блоглар
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...
12 декабр 2017
«Ижтимоий фикр» барака топсин, яна раҳбарга ёқадиган, ақлини таниганларнинг истеҳзосига сабаб бўладиган навбатдаги сўрови натижасини ...
11 декабр 2017
9 декабрдан Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларини табиий газ тармоғидан бутунлай узиш бошланди. Газ идораси ...