Document UZ
26 январ 2018

Бир гуруҳ ўзбеклар президентдан Муҳаммад Солиҳни юртга қайтаришни сўрашди

23 январь куни бир гуруҳ ўзбекистонликлар мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни “ватанга қайтариш”ни сўраб президентга мурожаат хати ёзишди.

“Энди биз қўрқмаймиз. Сиёсий йўлдан борамиз!” деди «Элтуз» нашрига интервью берган ташаббус иштирокчиларидан бири шоир Маҳмуд Ражаб.

26 шахс, жумладан, Маҳмуд Ражаб, Илҳом Алиев ва Аминбой Қодиров ташаббуси билан ёзилган мурожаатга фейсбук тармоғида имзо тўплаш давом этмоқда.

«Ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниб, чет элларда қувғинда юрган ватандошларимизни, хусусан, мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номини оқлаб, Ватанга қайтариш вақти аллақачон етди, деб ўйлаймиз», дейилади мурожаатда.

Дастлаб президент Шавкат Мирзиёевдан мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраш ташаббусини 30 декабрь куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов кўтариб чиққан эди.

Бундай чақириқ сабабини у “ҳар қандай давлатда мухолифат бўлиши кераклиги” билан изоҳлаган эди.

Кузатишларига асосланиб, ҳуқуқ фаоли ўз баёнотида Муҳаммад Солиҳ мамлакатга қайтиши кераклигини билдирган эди.

Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтариш ташаббуси иштирокчилари 90-йиллар охирида сўндирилган сиёсий фаолиятнинг тикланиши учун бу дастлабки қадам бўлишини билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 4 октябрь куни уч шахс – Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи Жонқул Наврўзов, ...
12 апрел 2022
Коллумнист Комил Жалилов 12 апрел куни ўзбек ва рус тилларида газета.уз нашрида чоп этилган мақоласида ўқувчилари эътиборини бугунги ўзбек ...
13 апрел 2021
Ўзбекистон нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириши ва фуқаролик жамияти овозларини қонунийлаштириши керак.  Яқинда Aдлия вазирлигининг нодавлат ташкилотлар бошқармаси ...
9 ноябр 2021
Ўзбекистон расмийлари мамлакатда афғон қочқинлари борлигини рад этишмоқда. Ҳуқуқ фаоллари эса, ўз навбатида, уларнинг сони юзлаб эканини айтишмоқда. Термиз ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...