ART-DURBIN
15 июн 2017

Неъмат Қўзибоев. Синиқ чорчўпларда қолган абгор сувратлар…

Неъмат Қўзибоев собиқ совет даврида рантасвир асарлар яратиб, ёрқин шуҳрат қозонган саноқли ўзбек рассомларининг биридир.

Бугун, унинг асарлари дунёнинг кўплаб йирик музейларида сақланмоқда.

Неъмат Қўзибоев, «Тадқиқотчилар», рангтасвир. Санкт Петербург Бадиий академияси музейи

Табиатга уйғун ранглар устаси бўлган рассомни унинг шогирдлари ҳам устозлари ҳам бирдек севишган.

Бироқ уни яқиндан билганлар рассомнинг ҳаёти, айниқса унинг сўнгги йиллари анча мураккаб кечганини айтишади.

Қўзибоев устахонасининг бузилиб текисланган қисми

Тошкент Санъат Музейида унинг асарлари 70 йиллардаги синиқ рамкаларда, абгор ҳолатда қолмоқда.

Унинг улуғ асарлари яралган устахонасини эса, ҳокимиятнинг Рассомлар уйига тижорат мақомини бериш қарори билан яқинда бузишни бошлашганди.

Ижод даврининг бошланиши

Неъмат Қўзибоев 1929 йил Фарғона вилоятида туғилди.

Унинг отаси Мирзабой Қўзибоев инқилобгача Санкт Петербургда, Рус мустамлакаларидаги бойларнинг болалари учун очилган мактабда таълим олган.

Уларнинг отаси Ҳамза Ҳакимзода, Қори Ёқубов, Тамара Хоним каби таниқли шахслар билан дўст бўлган.

Рассомнинг талабалик даври

1930 йили Қўқон мухториятидаги фаолияти Мирзабой Қўзибоев ва унинг акаларининг сирли ўлимига сабаб бўлди. Натижада Неъматнинг онаси болаларини олиб Тошкентга кўчиб келади.

Уруш йиллари Қўзибоев Бадиий билим юртига ўқишга киради ва тезгина ўз истеъдодини намойиш қилади.

Таниқли рассом Чингиз Аҳмаров билан биргаликда Навоий театрининг деворий расмлари устида ишлайди.

1947 йили, Неъмат Қўзибоев Ленинграднинг Репин номидаги Бадиий Академиясида ўқишни давом эттиради.

1953 йили олтин медалга сазовор бўлган, рассомнинг «Тадқиқодчилар» асари Санкт Петербург Бадиий Академияси Музейи кўргазмалар залида ҳозир ҳам осиғлиқ турибди.

Табиат билан дилкаш рассом

Ўзбекистонга қайтгач, Неъмат Қўзибоев Беньков Номидаги Бадиий Билим юртида, кейинчалик эса Островский номидаги Тошкент Театр ва рассомчилик институтида дарс беради.

Келажакда унинг шогирдлари орасидан кўплаб таниқли рассомлар етишиб чиқди.

Сталин ва хрушчев даврида Неъмат Қўзибоев ўзбек рангтасвири етакчиларидан бирига айланади.

У турли – портрет, пейзаж, кўпфигурали композиция жанрларда маҳорат билан асарлар яратади.

Неъмат Қўзибоев дастлаб график рассом сифатида эътироф этилган

Қўзибоевни нозик чизмакаш рассом сифатида эътироф этишади, бироқ у ранг устаси сифатида, айниқса манзара рангтасвири соҳасида шуҳрат қозонади.

Рассомнинг ўзи эса, фақат қадрдон табиат билан якка қолиб у табиийлик ва уйғунликка эришганини эътироф этган.

Рассом ҳаётининг кўпчиликка қоронғу бўлган тарафи

Қўзибоев ўзидаги истеъдодни эрта намоён қилди. У 197

0 йили ЎзССРнинг энг ёш халқ рассоми бўлди.

Бироқ, унинг карьераси кўплар ўйлагандек, жудаям ёрқин бўлмагани, давр мураккабликларига тўла бўлганини айтишади.

Масалан, Қўзибоевга узоқ вақтгача халқаро сафарлар учун руҳсат беришмаган.

У анча кейин бундай руҳсатни олади ва илк бор ўзидан анча ёш ҳамкасбларига нисбатан ҳам кеч ҳорижий сафарга чиқишга муваффақ бўлади.

«Юмшоқ ва зиддиятсиз феъли билан бирга, ҳақсизлик, қўполлик, маданиятсизлик ва ўз устида ишлашни истамаслик унга кўпроқ оғир ботарди», дея эслайди унинг ўғли Ғайрат Қўзибоев.

Неъмат Қўзибоев «Тоғ манзараси»

2000 йиллар бошида, Ўзбекистондаги бадиий қадриятларнинг йўқ қилиниши ҳолатлари унга қаттиқ таъсир қилган.

Очиқчасига ўғирлик фактлари ва ҳокимият тепасига маданиятдан йироқ одамларнинг келиши уни даҳшатга солган.

Бу улуғ рассом ва унинг замондошлари катта машаққатлар билан яратган бадиий мерос, бир гуруҳ ўғритабиат, беҳосият амалдорлар томонидан йўқ қилина бошланган давр эди.

Неъмат Қўзибоев 2004 йили вафот этди.

Бугун эса бу маданий мерос ва уни яратган одамлар хотирасини сақлаш учун истак ҳам, пул ҳам йўқ.

Акмал Ризаев 
Ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2016
Ўзбеккино Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинаётган “Муқаддас истак” номли ушбу фильм қаҳрамонлари орасида Ўзбекистонда террорчи ташкилот ...
16 январ 2017
Мирзиёевнинг тадбиркорлик ривожи ҳақидаги оташин сўзларига қарамай Ўзбекистонда кичик бизнес назорат идоралари босими остида танг аҳволда қолмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг ...
19 сентябр 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
3 июн 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
Блоглар
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни ...
20 октябр 2017
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг ...
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...