Cатира
5 март 2018

Ҳали ҳам “шапка” бор

Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул.

Шунинг учун ҳозир юртимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобилларни автосалонлардан бемалол олиш мумкин бўлса, юқорида айтилган машиналар учун анча “терлаш”га тўғри келади.

Сергелидаги машина бозорида янги “Дамас”ни “мойи билан” 8800 доллар деб туришибди. Савдолашиб, тортишиб уни 8500 долларга олса бўлади.

Автосалонда эса унинг нархи тахминан 51 миллион сўм. Агар буни долларга чақсак, тахминан 6200 атрофида чиқади.

Демак, автосалондан йўлини қилиб машина бозорга олиб чиқишнинг иложи топилса, “Дамас”нинг “устида” 2300 доллари бор.

Айнан шу ҳолат шу кунларда автосалондан “Дамас” олишда “шапкабоз”лик урчишига сабаб бўлаётир.

Кўпчилик билади, яқин-яқинларгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни автосалондан олиб чиқиш “шапка”сиз бўлмасди.

Валютанинг эркин конвертациясига ўтилгач, бу ҳолат бир қадар барҳам топди. Ўрни келганда айтайлик, шу баҳонада “ЖМ-Ўзбекистон” ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархини яна анча кўтариб олди.

Шунга қарамай, “Дамас” билан боғлиқ “шапкабоз”лик кўрсатиб турибдики, ҳали автомобиль бозоридаги қинғирликлар барҳам топгани йўқ.

Яқинда бир танишим салондан “Каптива” олишда ҳам “шапка” борлигини айтиб қолди. Текшириб кўришга ҳали улгурмадик…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 март 2017
Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир. Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла. ...
1 июн 2022
АCCА.media ёзишича, “Очиқ чизиқ” ташаббус гуруҳи ҳуқуқ ҳимоячилари маҳбуслар учун посилкаларда маҳсулотлар ноқонуний олиб қўйилиши ва маънавий камситилиши билан ...
1 октябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг молиявий ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа содир бўлди. Биринчиси Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 14 фоиздан ...
8 июн 2018
«Зарафшон» зонасига этап қилинган сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон 2002 йилнинг баҳорида айни модда билан туҳмат қилиб айбланган Рустам Маматқулов ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...