Cатира
10 апрел 2018

Генерал Рустам Иноятов Ўзбекистоннинг бош балиқчисига айланди

Ўзбекистон президентининг балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг ижроси бош вазир Арипов, бош прокурор Муродов ва собиқ МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов зиммасига юклатилди.

Каримов давридаги сиëсий қатағонларнинг “асосий ижрочиси” дея кўриладиган Иноятов жорий йил январида ишдан олингани ортидан МХХ “ребрендинг” қилиниб, ДХХга айлантирилган эди.

Ўзбек фаоллари Рустам Иноятов жиноий жавобгарликка тортилиши керак, деган талабларни саслантириб келади.

Рассом Кирпи эса “мамлакатнинг бош балиқчисига” айланган Иноятов бошига ўтган йили “мамлакатнинг бош товуқбоқарига” айлантирилган собиқ бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг куни тушади, деган кайфиятни акс эттирадиган ҳажвий сурат чизди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 май 2015
“Сен қайси лагердансан – американингми ёки россиянинг?” – дея менга савол беришади, дейди Қудрат Бобожонов, одамларнинг Украина ва айниқса ...
10 сентябр 2017
8 cентябр куни «Ўзбегим» фестивалида Гиннес рекорди учун тайёрланган 8 тонналик ош, ўзбеклар ўртасида тартибсизликларга сабаб бўлди. Рассом Туз ...
15 декабр 2016
Ўзбек фаоллари бу пулларни коррупция жабрдийдалари бўлган Ўзбекистон халқига қайтарилишини исташмоқда. Электрон петицияни шу ерда имзолашингиз мумкин. Ўзбекистон телекоммуникация ...
9 феврал 2021
Мени машғул қилган ғояга аввал ўзимни ишонтиришим керак эди. Майли, дўстлар ишонмасин, майли, ақраболар, яқинлар, ҳатто халқ ишонмасин, аммо ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...