Cатира
30 август 2018

Ислом Каримов ўлганига икки йил тўлди

Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор «Элтуз» нашри 29 август куни бир биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар берган эди. Шу куни, 27 йил Ўзбекистон президенти бўлган Ислом Каримов соат 18.30 да Тошкентнинг Луначарский даҳасидаги давлат стационарида оламдан кўз юмган эди. Бугун «Элтуз» айни сериядаги чизилган карикатуралар тўпламини эълон қилади.

28 август 2016 йил. Беморнинг тириклигидан, ўлгани аниқроқ…

Каримовнинг на ўлик, на тириклиги давлат сири даражасида маҳфий қоларкан, бир нарса янада яққол кўзга ташланади, – тақа-тақ беркилаётган мамлакатнинг ички ва ташқи чегаралари…

30 август 2016 йил.  Янги юртбоши аниқ бўлгунча…

Ҳатто ўлимидан сўнг, Мустақиллик куни муносабати билан мамлакат рахбарларидан Каримовга келган хатлар расмий матбуотда эълон қилинди.

1 сентябрь 2016 йил. «Жаноб президент сизга хат келди!»

Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ.

2 сентябр 2016 й. «Омон бўлсин шоҳимиз!» 

Ўзбек ижтимоий тармоғида Каримов ўлимидан сўнг унинг шахсини илоҳийлаштириш мотивлари авж олди.

3 сентябр 2016 й. «Каримовнинг арвоҳига сиғиниш»

Каримов ўлганидан кейин барча диктаторлик жамиятларида кутилган ҳол рўй берди. Баъзилар мажбурий, баъзилар ихтиёрий тартибда маърака статистлари қаторига ҳатто Каримов ижирғанган «дангасалар» Россия кўчаларини супураётган мардикорлар ҳам қўшилди.

6 сентябр 2016 йил «Биздан ижирғанган бўлса ҳам додани севамиз!»

Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Чет элда музлатилган пуллари кимга қайтарилади?

2016 йил. «Қизимнинг пулини қайтаринглар!»

1897 йилда қурилган тарихий Жўрабек масжиди Каримовнинг кенжа қизи Лола ва куёви Темур Тиллаевлар томонидан «таъмирланиб» унга эндиликда «Ислом ота» номи берилди.

11 октябр 2016 йил. Тарихий масжид «Ислом ота» қилиб ўзгартирилди

Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин 2017 йилнинг 27 октябрида Россия пойтахтининг Якиманка туманида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳақида қарор чиқарди.

27 октябрь 2016 йил. Руслар Каримовга ҳайкал қўйилишига қарши чиқишмоқда.

Президентнинг Каримовга ҳайкаллар ўрнатиш таклифи ортидан Тошкент, Самарқанд ва Қаршида ҳайкаллар ўрнатиладиган. Бундан ташқари мустабид қабри устига мақбара ҳам қуриладиган бўлди.

7 март 2017 йил. «Халқимиз одатидан келиб чиқиб…»

2017 йил Ислом Каримовга ёдгорлик танловида ўзбекистонлик ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб чиқди.

26 апрель 2017 йил.  «Мен энди Каримовни иштонсиз қилиб ясайман!»

Мирзиёев 22 март куни давлат ташрифи билан Остонага келди. Каримовнинг ўлимидан бир йил олдин Назарбоев билан Чимбулоқда тушган фотосурати рассом Туз учун мавзу бўлди.

23 март 2017 йил. «Ёнингиздаги арвоҳдан қўрқаман!»

Рассом Туз Ўзбекистон биринчи хонимининг Капитолий майдонида ўрнатилган ёдгорлик тоши ёнидаги ички кечинмаларини ўзича акс эттиради.

18 май 2018 йил. «Каримовнинг алвасти хотини ҳам шу ердан ўтган экан-да?»

Ўлимидан бир-икки йил бурун ҳам Каримовнинг ўлгани ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалган. Жумладан ижтимоий тармоқларда 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди» деган хабар тасдиғини топмаганди.

19 ноябрь 2015 йил. «Ўлимим ҳақидаги хабарни сен тарқатдингми?»

Расман Каримовнинг ўлими 2016 йилнинг 2 сентябрида эълон қилинган.

Рассомлар: Туз, Адолат, Элсевар – 2015-2018 й.
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб журналист билан сиёсий шарҳловчи ...
16 апрел 2018
Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарёда ўтказган йиғилишида атрофидаги лаганбардорлик, кўзбўямачиликлар жонига текканини билдириб, «юрагида жуда катта армон-азоб бор»лигини ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ошдики, асло камаймади”. Бу ...
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
Блоглар
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш ...
9 ноябр 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти ...