Асосий мавзулар
22 октябр 2018

Ҳукумат нархларни муттасил оширишни режалаштиряпти

Яқин кунларда Ўзбекистонда қимматчилик бошланиши ҳақида аҳоли ўртасида шу кунларда анча кенг тарқалган хавотирнинг асоссиз эмаслигини ҳукуматнинг ўзи тасдиқлади.

Ҳукумат порталида электр энергияси, газ ва бензин нархи ошиши ҳақидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган Аи-80 маркали бензин нархи 16 ноябрдан ҳозирги 3800 сўмдан 4000 сўмга оширилади. Электр энергияси нархи эса 1 КВт соат учун амалдаги 228 сўмдан 331 сўмга, 2019 йил 1 июндан эса 370 сўмга етади.

Газ нархи эса аввалига 1 ноябрда, кейинги сафар 2019 йил 1 июндан қимматлашиши режалаштирилган.

“Бу ҳали бошланиши,- деди Иқтисодиёт вазирлиги ходими “Элтуз” билан суҳбатда. – Бундан кейин энергия манбалари нархи доимий ошиб боришини кутаверинг”.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун ҳукуматдан нархларни босқичма-босқич ошириб боришни талаб қилмоқда.

“ХВЖ ўзи кредит бермоқчи бўлган барча ривожланаётган давлатларга шундай шарт қўяди. Шунинг учун агар биз ислоҳотлар ўтказишда бу жамғарманинг кредитларига суянишни истасак, унинг талабларига бўйсунишга мажбурмиз”, деди вазирликдаги манба.

“Эътибор берган бўлсангиз, президентимиз энди ҳокимият тепасига келганда имкон қадар нархларни оширмасликка ҳаракат қилиб келди. Лекин энди бу сиёсатдан воз кечилади”, деди манба “Элтуз”га.

Бундан аввалроқ маҳаллий ОАВда Ўзбекистонда энергия манбалари, яъни электр энергияси, газ, бензин нархи бошқа давлатларникидан анча арзонлиги ҳақида кетма-кет мақолалар босила бошлаганди.

Эндиликда бу мақолалар жамоатчилик фикрини шакллантириш, яъни аҳолини  қимматчиликка тайёрлаш мақсадида чоп этилгани ойдинлашди.

Чунки ҳукуматнинг нархлар ошиши ҳақидаги қарори лойиҳаси айнан шу каби мақолалар кўпайгандан сўнг эълон қилинди.

Бундан аввалроқ Марказий банк қайта молиялаш ставкасини амалдаги 14 фоиздан 16 фоизга кўтарганди.

МБ бу ўзгаришнинг сабабларидан бири сифатида “маъмурий тартибга солинадиган нархларнинг кутилган даражага нисбатан юқорироқ оширилиши, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ тарифларининг бозор шароитларига мослаштирилишининг кутилаётганлиги”ни кўрсатиб ўтганди.

Таъкидлаш керакки, энергия манбалари нархининг бир қарашда арзимас оширилиши ички бозорда сезиларли қимматлашувга олиб келади. Бу ҳар доим кузатилиб келинаётган ҳолат.

Шунинг учун энергия манбалари нархининг навбатдаги қимматлашуви ҳам озиқ-овқат, кийим-кечак, турли кундалик маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада ошишига сабаб бўлишини кутиш мумкин.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Eltuz.com
Тағин ўқинг
22 феврал 2018
Жиззахлик олти нафар фаол 21 февраль куни итларга қарши террорни тўхтатишни талаб қилиб, жамоатчиликка ва ҳукуматга мурожаат қилди. Жониворлар ...
13 апрел 2016
eltuz.com сайтига, ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йил озодликдан махрум қилинган Жиззахлик фермер, армани миллатли Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов ...
19 ноябр 2015
Ижтимоий тармоқлар 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди» деб ҳабар тарқатгани ортидан Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси ...
6 апрел 2017
Президент Мирзиёевнинг «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканалларини, хусусан, «Ахборот» кўрсатувини «ура-урачилик замони ўтгани» тўғрисида огоҳлантиргани ортидан ўзбек оммавий ахборот воситаларида ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...