Кундалик
26 ноябр 2015

Жуковский судда нималар деди?

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Сочи калта олинган, пастки лаби олдга туртиб чиққан, ўзи сариқдан келган бақувват жуссали бу кишининг тунд киëфаси бутун суд давомида фақат бир марта ўзгарди. У ҳам бўлса прокурор ва даъвогар томоннинг иддаолари икки кун давомида тингланиб нихоят Швецияда ўтаетган махкамадаги сўз навбати унга берилганида.

  • Наконец-то! – деди у бир қўзғалиб олиб; Гапнинг индаллосини Ўзбекистондаги тузумнинг яхши эканлиги ҳақидаги гаплардан бошларкан захил юзига қон югургандай ҳам бўлди.
  • Мен Украинада туғилдим, лекин Ўзбекистон ҳақида мен мутлақо бошқача фикрдаман. Совет иттифоқи тугаганидан кейин хам ëмон бўлмади, ҳеч ким оч қолмади тинч мамлакатда яшаяпмиз.

У Довуднинг Ўзбекистон режими қатағонлари ҳакидаги фикрларига қўшилмаслигини билдираркан, ўзининг сиëсатдан узоқ одам эканини ҳам эътироф этди.

«Мен ҳеч қачон сиëсат билан қизиқмаганман, Давуднинг отаси қувғин қилингани ҳақида билмаганман, бироқ агар уни ҳукумат ўлдирмокчи бўлса буни Қозоғистонда қиларди, ҳукуматнинг бундай қизиқиши бўлмаган деб ҳисоблайман, деди у.

Қоплон хам Умид хам битта одам

Тергов пайтида Тигран Каплан исми кўп тилга олинди Прокурор Петерссон тўплаган маълумотларда ва айблов хулосасида имом Обидхон Назаровга ўқ узилган қурол ва патронлар топилган рюкзак ҳам унинг топшириғи билан келган Юрий Жуковскийга тегишли экани айтилди.

Фаат Тигран Каплан буйруғи билан Юрий Тошкентдан Москвага, ундан Копенгагенга, у ердан Стромсундга юриш қилган, бир неча бор ижарага олган машинаси, хонаси ва шахсий телефонларини алмаштирган Тигран Каплан топшириғи билан у рюкзак ва унинг ичида Нодирага аталган совга сотиб олган. Бир хил пайт имом Назаровни видеога олиш учун ижара уйи ва мехмонхонани ташлаб, машинада тунаган.

Судда далил сифатида келтирилган телефон рақамлари мухтамал киллер Юрий Жуковскийга асосан учта жойдан – Тошкент Москва ва Швециянинг Лунд шахарчаасидан кўмак берилганини исботлайди

Судда Жуковскийнинг иқрори эса Москвадаги дўсти Умидбек Аминовнинг шахсини очиқлаганидир Унинг билдиришича¸ тергов пайти бундай иш тутишга журъати етмаган, оиласига зиëн етишидан қўрққан ва фақат судда иқрор бўлишга қарор берган.

У нимадан қўрққан? Тиграннинг ғазабиданми еки бошқа нарсадан экани ҳакида эса у ҳеч нарса айтмайди.

У тасвирлаган Тигран эса анча мулойим ва одамшаванда

«Менинг Умид исмли бир дўстим бор эди, оилавий байрамлар усиз ўтмасди Швецияга келиш ниятим борлигини ҳам у биларди», деди у судда.

Унинг суддаги иқрорига кўра¸ айни шахс бир вақтнинг ўзида Тигран Капланнинг ўзидир

Жуковскийнинг биринчи саёхати

Унинг айтишича дўсти Умид анча топармон тутармон, ўзига тўқ кимса. Унга «Ташвишланма сенга ёрдам қиламан» деган. Кейин у учоқда унинг ёрдами билан Копенгагенга келган Унинг Нодира исмли синглиси эса аэропортда кутиб олган.

Кейин эса у Умиднинг бир илтимосини бажариш учун у берган фотография билан масжидга имомни кўришга борган.

«Биз бу одамни кўрмадик кейин Малмога кайтдик. Кейин Малмода бир икки кун бўлиб Тошкентга қайтдим» дея эслайди у ўзининг дастлабки сафари тафсилотлари хакида.

Жуковскийнинг гапларини эшитсангиз у ҳеч қачон Имом Назаровни танимаганини айтади.

«Имом қанака Имом? Мен диний атамаларни тушунмайман» дейди у ғаши келиб Унинг гапига кўра Назаровнинг Умиддан яъни Қоплондан анчагина қарзи булган шуни ундириш ëки топиб яшайдиган жойларини расмга олиш учун ўша йили Швецияга келган.

Касофат собиқ хотин пастпортга ëпишган скотч еки ОВИР

Cудда мен билан қатнашган хамкасбим Улугбек Бакиров таъбири билан «Кундуз бобонинг эртаклари»ни эслатувчи яна бир гапи унинг икки марта ўзбек паспортини алмаштиргани ҳақидаги гапларидир.

У қандайдир ишкал туфайли паспортини алмаштиришга мажбур бўлганини айтади «Қандайдир скотч ëпишиб қолган экан алмаштиришга мажбур бўлдим» дейди у бир гапида Бошқа гапида эса «Касофат собиқ хотини туфайли» паспортини янгилашга тўғри келганини бусиз овир визаси бермасликлари мумкинлигини айтади.

Мен янги паспорт олишга, визалар қўйдиришга мажбур бўлдим, пул эвазига Ўзбекистонда янги паспорт қилдириш осон дейди у бир гапида.

Судда иштирок қилаетганларда шу ўринда яна савол пайдо бўлади. Агар Жуковскийнинг гапларига ишонсак, унинг биринчи паспортидаги исми қандай эди? Украина паспортидаги исми шарифичи? Агар унинг Қоплон хам, Тигран хам, Умид хам бир одам деган гапи рост бўлса унда икки йилда икки паспорт олган киевлик Жуковскийнинг нечта исми бор тағин?

Жуковскийнинг Швецияга иккинчи сафари

«Мен Умидга ҳеч кимни топмаганимни айтдим кейин эса у мендан яна бир бор бориб келишимни сўради. у менга ёрдам берди ва мен тағин Умиднинг олдига Москвага бордим» дейди у.

Унинг бир гапига кўра¸ Умид Аминовнинг Тиграннинг ëки уша қоплоннинг синглиси Нодира Аминова унга адресни топтанини айтган.

«Умид менга менинг номимга очилган банк картасини берди кейин мен машина ижара килиб шимолга йўл олдим. Стромсундга келиб озроқ ўша ерда юрдим Нодира менга уй топишимга ëрдам берди» дейди у.

Нодирага аталган совға

Жуковскийнинг суддаги гапларига кўра Умид ундан яна бир нарсани идтимос қилган у ҳам бўлса синглиси Нодирага бериб қўйиши керак бўлган совға.

Лекин қизиғи у бу совғани яъни (судда Жуковский ўғил боланинг ўйинчоги деб атаган) ўточар қурол бўлган револьверни бир сумкага солиб Стромсунддаги Интернет кафеда қолдириши керак бўлган.

Вазиятнинг яна бир ғалати томони Нодира яшайдиган Лунд шахри Стромсунддан минг километрдан зиëд узоқда жойлашгани бошқа бир ғалати томони ўзиниг Швецияга қилган қисқа сафари чоғида у Нодира билан бир неча бор учрашган унинг уйида мехмон булган ва 65 марта у билан телефон алоқасига чиккан ва унга аталган «совға» хакида лом мим демаган.

Айни шу нарсалар ҳар қандай ақли ғариб бўлмаган инсонларда бехисоб саволлар уйғотиши табиий ва бу саволларнинг бари жараëн давомида прокурор томонидан унга берилди.

Тағин ўқинг
23 март 2016
Унинг бошқаруви даврида, Сингапур иқтисодий қашшоқ ва қолоқ мамлакатдан дунёнинг энг бой давлатларидан бирига айланди. Ли Куан Ю авторитар ...
16 март 2016
“XXI аср” газетаси Ўзбекистон либерал-демократик партияси –ЎзЛиДеПнинг 2015 йилги бюджети ижроси ва 2016 йилги бюджетнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни ...
18 феврал 2016
28 яшар рус таксичи қизнинг пулларини олиб, ўлдириб, кейин машинасига ўт қўйган 24 ёшли Сотволдиев 14 ярим йил қатъий ...
3 апрел 2016
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади. ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...