Дайжест
29 май 2016

Тинчлик ва хотиржамлик ниқобига йўғрилган маддоҳизм

Тинчлик ва хотиржамлик ҳар қандай эзгу ишларнинг дебочаси эканини ҳеч ким инкор этмайди.

Лекин айнан шу эзгуликлар ортида аслида бошқа мақсадлар яширинган бўлса-чи?

«Ҳуррият» газетаси худди шу эзгу ниятлар қалқон қилиниб, аслида «муҳтарам»га ҳамду санога бағишланган, маддоҳизм жанрида битилган мақолани эълон қилди.

«Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида дунёнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришган, янада улкан марраларни кўзлаётган бўлса, буларнинг негизини юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ва фуқаролараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатлар ташкил этади», дейди газета.

Газета давом этади: «Бир вақтлар бу ерга маълум манфаат эвазига йўл-йўриқ кўрсатиш, ёрдам қўлини чўзиш учун келмоқчи бўлганлар бугун Ўзбекистондан беминнат маслаҳат олишмоқда, миллий тараққиёт, ижтимоий юксалиш тамойилларимизни, «Шу улуғ Ватан – барчамизники!» деган улуғ шиоримизни ўрганишмоқда.

Тўғри, газета «биздан маслаҳат олаётган», «улуғ шиоримизни ўрганаётган»лар кимлар эканига ойдинлик киритмайди. Бу шарт ҳам эмас. Аввало, бундайлар борлигининг ўзи шубҳали. Мақсад эса бутунлай бошқа – ёлғон бўладими, рост бўладими, нима қилиб бўлса ҳам «муҳтарам» шаънига ҳамду сано тўқиш.

«Президентимизнинг халқимизнинг иродасига ҳамиша таяниб иш кўриши, ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри ва оқилона қарор қабул қила олиш салоҳияти – юртимизни, халқимизни турли хавф-хатарлардан, бало-қазолардан сақлаган, оғир синовлар, йўқотишлар ҳисобига қўлга киритилган ҳурриятимизни сақлаб қолишга асос бўлган.

Бу – инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат!» дея ёзади газета.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2018
Ўзбекистонда нон нархининг икки баробар ўсиши ортидан октябрь ойида электр, газ, сув ва бензин нархлари ҳам ошадиган бўлди. Ҳукумат ...
31 декабр 2018
2018 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон, Канада, Швеция, Швейцария, Финляндия, Туркия ва Америкадан туриб 12 нафар ўзбек ватандоши президент ...
19 октябр 2017
15 октябр куни Самарқандда «Қўрқмаслар» гуруҳини тамсил қилувчи фаоллар – Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаева ички ишлар ходимлари томонидан ...
18 ноябр 2023
Элтуз порталига ёғилаётган шикоят мактублари дастасини очишда давом этамиз. Бугун эътиборингизга тақдим этиладиган хатлар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...