Кўзқараш
11 июл 2016

Акция: #МенАйтишданҚўрқмайман

Украина ва Россия ижтимоий тармоқларида мақсади аёллар ва қизларга нисбатан қилинган шилқимлик ва жинсий зўравонликка жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган акция ўтказилмоқда.

«Бугун биз, аёллар гапиришини истаймиз. Бизнинг аксариятимиз бошидан кечирган зўравонликлар ҳақида гапиришимиз муҳим. Биз ўзимизни оқлаш ҳақида гапиришимиз шарт эмас. Чунки биз ўзимизни оқлашга ҳаракат қилишимиз шарт эмас. Биз айбдор эмасмиз, айбдор ҲАР ДОИМ зўравон-тажовузкордир. Мен айтишдан қўрқмайман. Зеро, мен ўзимни айбдор ҳисобламайман», деб ёзди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тадбир ташаббускори, украиналик журналист Анастасия Мельниченко.

Интернетдаги акция ўз ҳаётида жинсий зўравонликка учраган аёллар ҳақидаги ҳикоялар тўлқини қалқишига сабаб бўлди.

#‎Менайтишданқўрқмайман ‬ — бундай дейиш нотўғри, мен қўрқаман. Мен эндигина 15 ёшга тўлгандим, ёшим каттароқ кўринарди, жинсий яқинлик ҳақида фақат классик адабиётларда ўқигандим ва бу билан умуман қизиқмасдим. Мени ўзимнинг танишим бўлган 19 ёшли йигит зўрлади. Биз фақат ўсмирликдаги бўса олишга асосланган ишқий муносабатда эдик, холос. Аммо мени унинг ўзини ғайриоддий тутгани чўчитганди ва мен бу ҳақда унга айтишга қарор қилдим. Ўшандан буён жуда кўп нарсага ақлим етади: бундай вақтда бақира олмайсан, чунки томоғингга бир нарса тиқилгандай бўлади ва овозинг чиқмайди, бундай вақтда жисмоний жиҳатдан унча бақувват бўлмаган эркакка ҳам аёл қимирлай олмаслигини таъминлаш жуда осондир.

Бунақа мудҳиш ҳикоялар жуда кўп ва аёллар ҳар куни ўз бошидан кечирганларини баён қилишда давом этаётир.

Психологлар жинсий зўравонлик қурбонларига ўз бошидан кечирганлари ҳақида айтишдан тортинмасликни маслаҳат беради. Чунки бу ҳолат аёлни бутун умри давомида таъқиб этади. Аммо жамоатчилик таъналаридан қўрқиш, қариндошлар олдида уятга қолиш ва бошқа кўплаб сабаблар аёлларни бу дардни ўз ичига ютишга мажбур этади.

Ўзбек аёллари ва қизларидан ҳам шундай очиқликни кутиш мумкинми?

Аксарият ҳолатларда бу саволга «йўқ», деган жавоб олинади. «Ўзинг айбдорсан» – бу одатда жинсий тажовуз қурбони юзига айтиладиган энг кенг тарқалган фикрлардан биридир.

Шунга қарамай, биз аёлларга шилқимлик қилиш ва жинсий тажовуз муаммоси юзасидан баҳс-мунозара бошлаш истагидамиз. Зеро, бу муаммонинг аҳамиятини баҳолаш жуда қийин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 сентябр 2020
«Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан»,- деди бугун эрталаб қишлоқдошларимдан бири. ...
27 октябр 2023
Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ...
11 март 2021
11 март куни жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий устидан суд бошланди. Сатторий товламачилик, туҳмат ва ...
3 июл 2018
Тошкент тумаин ҳокимлиги кафолати билан Туркиядан қайтгач, 26 июнда ҳибсга олинган йирик тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлар Давлат хавфсизлик ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...