Cатира
18 март 2017

Андижон шаҳрида 6 киши пичоқланди

Кейинги 2 ой мобайнида Андижон шаҳрида олтита пичоқбозлик қайд қилинган. Андижон шаҳар Ички Ишлар бошқармасининг ўтган пайшанба махаллий нашрларга берган маълумотларига кўра, пичоқбозлик билан боғлиқ жиноятлар яна хам кўпроқ бўлиши мумкин. Уларга кўра, кейинги 2 ой ичида 183 та жиноят содир этилган. Шунингдек, 6 та ўта оғир турдаги, 13 та оғир турдаги жиноят ҳолати қайд этилган. Биргина шаҳарнинг ўзида Ички ишлар бошқармаси вакилининг маълум қилишича, жиноятлар орасида пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

  • Ҳозирги ёшлар жуда қизиққон, асабий бўлиб кетяпти, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири. – Сал нарсага жанжаллашиб кетишади. Шундай ҳолларда аксарият йигитлар кучи етмай, пичоққа югурганини кўраяпмиз. Мана яқиндаям 2 та киракаш йигит йўловчи талашиб, кўзимнинг олдида уришиб кетишди. Ёшроғи шеригининг биқинига пичоқ санчиб олди. Касалхонага обкетишди. Ўлдими ё тирик қолдими, билмадик.

Пичоқ тақиш эркакча урф-одатми?

Расмий маълумотларда пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолатлари 2 ой ичида 6 тани ташкил этаётганлиги қайд этилмоқда. Бироқ ИИБ вакилининг айтишича, бу рақам ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Чунки ёшлар орасида ёнида пичоқ олиб юриш, оммавий жанжалларда пичоқ билан таҳдид қилиш холлари кўпайган. Эркаклар енгил тан жароҳати олган вазиятларда буни милиция ходимларидан яширишга уринадилар. Улар бу иш “эркакчиликка тўғри келмайди” деб ҳисоблашади. Вилоят прокуратурасидаги манбанинг маълум қилишича, пичоқ билан жиноят содир этиш ишлари Ўзбекистон бўйича ҳам энг кўп Андижон вилоятида кузатилмоқда.

Муҳаммад Юсуфнинг ўғли ҳам пичоқлаб ўлдирилди

Андижон тумани Хартум қишлоғида яшовчи йигит Сарвар (исмлар ўзгартирилган) қассоб йигит Нодир билан жанжаллашиб қолади ва оқибатда тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилади. Айримлар пичоқбозлик билан боғлиқ жиноятлар аксарият ҳолларда қассобчилик хунари билан шуғулланадиган кишиларга бориб тақалишини таъкидлашади. Чунки қассобларда пичоқнинг ҳар хил туридан бор. Шунингдек бу пичоқлар ўткир тиғли бўлиб, етказилган тан жароҳатларининг кўпи ўлим билан якунланади. Бундан бир неча йил муқаддам машҳур ўзбек шоири Муҳаммад Юсуфнинг ёлғиз ўғли Бобур ҳам қассоб етказган тан жароҳатидан ҳалок бўлганди.

Ошпичоқни таъқикқлайликми?

-Афсуски ҳозирги ёшлар орасида бундай ҳолатлар жуда кўпайиб кетди, – дейди Элтуз мухбири билан суҳбатда руҳшунос Б.Н. – Ижтимоий муаммоларнинг кўплиги, ҳаёт ташвишлари одамларни асабий қилиб қўйяпти. Ёшлар аксарият ҳолларда стресс ҳолатидан тез чиқиб кета олмайдилар. Жаҳл чиққанда эса ақл қочади.

-Яхшиям Ўзбекистонда қурол-яроғ савдоси таъқиқланган, – дейди ўқитувчи Ж.Д. – Акс ҳолда, биз жиноятчилик борасида етакчи мамлакатларни ҳам ортда қолдирган бўлармидик?! Чунки менталитетимиз шунақа-ориятлимиз, жуда қизиққонмиз. Айниқса ҳозирги ёшлар гап кўтаролмаяпти. Аслида пичоқ ҳам совуқ қурол ҳисобланади. Бироқ пичоқ савдосини таъқиқлаб бўлмайди-да. Пичоқ ҳар бир ўзбек хонадонида бор. Шу сабаб биринчи навбатда ёшлар тарбиясига эътиборни қаратишимиз керак, уларни тинчлантириш, муаммолари билан бўлишиш, хал қилишда ёрдам беришимиз керак. Ҳозир кўпчилик одамлар пул топаман деб, фарзандларининг дарди, ташвиши билан иши бўлмаяпти. Шунинг учун болаларимиз агрессив, аламзада.

Айни кунларда участка инспекторлари ўз ҳудудларида профилактик чора-тадбирларни бошлаб юборишган. Маълумотларга кўра, улар пичоқ чархлайдиган усталарга мижозларнинг пичоғини чархлаш баробарида ўткир учини силлиқлаб ташлаш ҳақида кўрсатма бермоқда.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин ...
20 декабр 2017
«Элтуз» нашри 25 йилдан бери сургунда яшаëтган замонамиз қаҳрамони Муҳаммад Солиҳнинг 1977 йилда ëзган бадиҳасини эътиборингизга ҳавола қилади. Ўзбекистонннинг ...
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
17 октябр 2015
Малоҳат Эшонқулова Мустақил журналист, Eltuz.com 5 сентябрь, 2015 йил. Тунги соат 24.30. Эшик тақиллади. Қарасам, Урлаева. “ортимдаги айғоқчиларим дам ...
Блоглар
22 феврал 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда бўлган журналист, 64 ёшли Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни ўзининг ...
21 феврал 2018
Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким туғилганига бу йил 70 йил бўлади. У менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир ...
20 феврал 2018
Фирибгарликда айбланаётган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев ва унинг шерикларига 16 февраль куни жиноят ...