Асосий мавзулар
3 сентябр 2018

Милицияга чақирилган дизайнер Миразиз Аҳмедов уйига қайтмади  

2 сентябрь куни милиция бўлимига чақирилган тошкентлик интерьер дизайнер ва блогер, 41 ёшли Миразиз Аҳмедов уйидан чиқиб кетганича ҳануз қайтгани йўқ.

Миразиз Аҳмедовнинг шогирдларидан бири Алишер «Элтуз»га унинг милицияга кетганича 3 сентябрь куни ҳам қайтиб келмаганини билдирди.

«Уни «Ибн Сино-2″  маҳалласи нозири чақирган. Шайхонтоҳур ТИИБда ушлаб туришган бўлишлари мумкин. Биз хавотир олишмасин деб ҳалигача яқин қариндошларига хабар қилганимиз йўқ эди», деди Алишер «Элтуз» мухбирига.

Охирги марта Миразиз Аҳмедов фейсбукда 2 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан 10.25 да: «Мени чақиришяпти милицияга. Дуо қилиб туринглар», деган хабар қолдирган эди.

«Ҳибслар сценарийси илгариги уч блогерники билан бир хил»

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов «Элтуз» нашрига Миразиз Аҳмедовнинг тақдири ҳам ундан олдин ҳибсга олинган уч блогер  – Адҳам Олимов (Мусанниф Адҳам), Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмоновники билан бир хил – диний дастакланган бўлиши мумкин, деган фикрни айтди.

«Бу ерда сценарий бир хил. Ушланганларнинг ҳаммаси намоз ўқийдиганлар. Лекин бу уларнинг жазоланишига баҳона бўла олмайди», деди Суръат Икромов.

Сурат Икромов тарқатган хабарга кўра, 28 августда ҳибсга олинган Адҳам Олимовнинг уйидаги барча ёзиш ускуналари мусодара қилинган. Олмазор тумани маъмурий суди эса унга 15 сутка қамоқ жазоси белгилаган.

Адҳам Олимов диний мавзуда блоглар ёзиб келган эди

Адҳам Олимов билан бир кунда Тошкентда Зиёвуддин Раҳим ва Андижонда Отабек Усмонов исмли блогерлар ҳам қўлга олинган.

Зиёвуддин Раҳим Олмазор тумани суди қарори билан 10 кунга қамалган. У ҳам милиция ходимининг қонуний талабини бажармаганликда айбланмоқда.

Отабек Усмонов эса ўзи ишлаётган General Motors Uzbekistan ширкатида қўлга олинган ва 15 суткага қамалган эди.

«Менимча, бу воқеаларнинг ҳаммасида янги хавфсизлик хизматининг (ДХХ) қўли борга ўхшаяпти», дея изоҳ берди «Элтуз»га Суръат Икромов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2017
Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган таниқли қўшиқчи ва кино артисти Гугушни Эрон Инқилобий маҳкамаси 16 йил қамоқ жазосига сиртдан ҳукм ...
14 декабр 2015
Шу кунларда, Озодлик радиоси ва бошқа бир қатор сайтлар тарқатган хабарларга кўра Ўзбекистон бўйлаб МХХ, милиция ва маҳалла фаоллари ...
12 июл 2019
Рассои Кирпи Eltuz.com
7 июн 2016
Фарғона шаҳрининг Фарғонадаги истироҳат боғида ўтказилган Пушкин таваллудига бағишланган тадбир Шекспирнинг “Ромео ва Жулеьтта” асари асосида саҳналаштирилган томоша билан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...