Асосий мавзулар
26 ноябр 2018

Малоҳат Эшонқулова: “Ўзбекистонда мажбурий меҳнат авж олишига МОТнинг ҳам ҳиссаси бор”

Мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бартараф этилиши ўрнига авж олиб бораётганида Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ)ни ҳам айблади.

МОТнинг Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга оид ҳисоботига бағишланган тадбирда сўзга чиққан М.Эшонқулова мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам беришга имкон қадар ҳаракат қилинаётганини эътироф этса-да, вазият яхшиланмаётганини билдирди.

У мамлакатда фаолият бошлаган чет эл ташкилотларининг иш услуби маҳаллий ҳукуматникидан қолип олаётганини танқид қилди.

“Раҳбариятимиз уларга тақлид қилмайди, аксинча, улар бизнинг қолипимизга туша бошлайди. Ана шу нарса мени ҳам ташвишга солади”, деди мустақил журналист.

М.Эшонқулованинг сўзларига кўра, “тўрт-беш йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни баён этиш ўрнига негадир уларни хаспўшлашга, маҳаллий раҳбарларнинг айбини ёпишга, ҳақиқатдан кўз юмишга уринмоқда”.

“Агар МОТ ўзининг вазифасини сидқидилдан бажарганида эди, сохта ҳисоботларга берилмаганида эди, бугун ҳолат мана шу даражага келмаган бўларди”, деди у.

М.Эшонқулова, шунингдек, МОТнинг пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторингларда бундай тадбирларни ўтказиш тажрибасига эга маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларини эмас, тажрибасиз фаолларни жалб қилаётганини танқид остига олди.

У МОТни бундай иш услуби билан ҳукуматга ёқадиган қилиб тайёрланадиган ҳисоботларини оқлаш учун “Биз маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари билан мониторинг қилдик”, деган ўзига хос қалқон яратаётганликда айблади.

“Ўша танлаб олинган одамларга ачинаман мен. Уларда жасорат бўлишига шубҳам бор. Жасорат бўлиши учун одамда йўқотадиган нарсанинг ўзи бўлмаслиги керак”, деди ҳуқуқбон.

“Хорижлик меҳмонлар келаверади, кетаверади, бу Ватан бизники, муаммо бизники, ютуқ бизники, бахт ҳам, бахтсизлик ҳам ўзимизники. Ўзимизни ўзимиз алдамайлик. Бизга хонлик қиладиганлар эмас, балки ҳақиқий тенг ҳуқуқли хорижий ҳамкорлар керак”, дея қўшимча қилди М.Эшонқулова.

Мустақил журналист бу йилги мустақил мониторинг ўтказиш жараёнида зўравонликларга дуч келгани, хусусан, телефони синдириб ташланганини маълум қилди.

Жорий йилги пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат ҳақида гапирган яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева эса ўзи гувоҳ бўлган кўплаб қонунбузарликлар ҳақида гапирди.

У ўз чиқиши давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлгани, барча жойларда мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келганини мисоллар билан айтиб берди.

Бўлиб ўтган тадбирда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳозир мамлакатда кузатилаётган фермерларнинг қасамёд қилиш маросимларига эътиборни қаратди.

У бу маросимлар меҳнат қонунчилигига қанчалик мос келиши ҳақида мутасадди вазир ўринбосарига савол берди.

Ҳукумат вакили бу саволга тўғридан тўғри жавоб беришдан қочиб, масала мавжуд қонунчилик доирасида кўриб чиқилиб, жавоби жамоатчиликка етказилишини ваъда қилиш билан чекланди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 январ 2020
Ўзбек ҳукуматининг Россия қарамлигига интилиши фонида мамлакатда газ тақчиллиги 2019 йили ҳам давом этди. Россиянинг «Лукойл» компаниясидан Ўзбекистоннинг 600 ...
1 октябр 2020
Танасининг 90 фоизи куйган 35 ёшар Гуландом 30 сентябрь куни Наманган вилояти тиббиёт марказида оламдан ўтди. Наманган шаҳрининг Боғи ...
25 апрел 2016
Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир ...
28 апрел 2016
Туркия ички ишлар вазирлигига оид махсус гуруҳ Кўня шаҳар марказидаги масссаж салони исловатхонага айлантирилгани ҳақида маълумотни текшириш учун борганида ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...