UzPoster
7 май 2018

Ўзбек тармоғида Жоҳар Дудаев ўгитлари пайдо бўлди

«Агар ҳозирги оталарнинг қўрқоқлиги эҳтиёткорлик деб аталса, албатта, шундай вақт келади, болаларнинг қуллиги садоқат деб аталади».

Чеченистоннинг биринчи президенти, марҳум Жоҳар Дудаевнинг бу сўзлари 5 май куни Россияда Путинга қарши «У бизга подшо эмас» (Он нам не царь)шиори остида ўтказилган намойишларнинг бостирилиши ортидан ижтимоий тармоқда ўзбекларнинг сустлигига ишора тарзида бот-бот такрорланмоқда.

Масалан, журналист Карим Баҳриев, кинорежиссёр Абдулазиз Маҳмудов бу сўзларни кўчириб, фейсбукдаги ўз ленталарига қўйишди.

Дудаев иқтибоси Тошкентдаги 9 май олдидан ўтказилаётган россияпараст гуруҳларнинг акцияларига қарши ишора тарзида ижтимоий тармоқда пайдо бўлган эди.

«Эрта тонгдан яхши бир инсоннинг ўта ноёб фикрига дуч келдим. Бу инсонни охирги рус империясининг бизнинг орамиздан юлиб олинган энг буюк қурбонлардан бири, десак бўлади. Мана унинг бизлар учун қолдирган сўзлари: «Если трусость нынешних отцов называют осторожностью, обязательно наступит время, когда рабство детей назовут преданностью». Ж.Дудаев.

«Агар ҳозирги оталарнинг қўрқоқлиги эҳтиёткорлик деб аталса, албатта, шундай вақт келади, болаларнинг қуллиги садоқат деб аталади. Ж.Дудаев», дея изоҳ ёзди, жумладан, 3 май куни Дудаев сўзларини таржима қилиб фейсбук саҳифасига қўйган ўзбек психолог олими Маҳмуд Йўлдошев.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2023
Ниҳоят Ўзбекистондаги қўшиқ шинавандалари қалбини ларзага солаётган шоу томошаларига навбат етиб келди – Элтузнинг қаттиқ Икс фактори ёки Х-Фактор пагонларга ...
2 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Ислом Каримовга «ноқулай» савол берган журналистларнинг матбуот анжумани ўтаётган залдан ...
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
4 июн 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...