Дайжест
6 октябр 2016

Маддоҳликка дўнган ёдномалар

Сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларда Ўзбекистоннинг марҳум президенти хотирасига машҳур кишиларнинг ёдномаларини чиқариш анъанаси кузатилмоқда.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (04.10) бу анъанани давом эттириб, «Халқ орзу-истаклари билан майдонга чиққан йўлбошчи» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола совет даврининг сўнгги кунларидан ёзғириш билан бошланади. Ўша вақтларда «…қуруқ ваъдалар жонига теккан одамлар маҳаллий ҳокимиятга ҳам, марказий ҳокимият идораларига ҳам ишонмай қўйган эди», дейилади газетада.

«Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган даражага етгани боис, одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг қўшимча даромади деярли йўқ эди», дея давом эттирилади.

Албатта, ёдномада Ислом Каримов мамлакат раҳбарлигига келгандан кейин «Ўзбекистонда туб ислоҳотлар амалга оширилгани», «мустақиллик йилларида халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиққани» такрор-такрор айтилмаса, у тўлақонли бўлмасди.

Лекин унда бугун ҳам қуруқ ваъдалар халқнинг жонига тегиб кетгани, на маҳаллий, на марказий ҳокимиятга ишонч йўқлиги негадир тилга олинмаган.

Совет даврида, ҳатто унинг охирги йилларида ҳали туғилмаган болаларига ҳам томорқа олиш унчалик қийин бўлмагани, аксинча ҳозир томорқа олиш энг катта муаммолардан бирига айлангани ҳақида айтиш ёддан чиққан.

Балки мақола муаллифлари «ўлганнинг орқасидан ёмон сўзларни айтиб бўлмайди», деган ақидага амал қилиб, марҳум президентнинг 27 йиллик ҳукмронлиги халқ бошига анча кулфатлар ҳам келтирганини эсламагандир?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 ноябр 2021
Рассом Кирпи
2 октябр 2018
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, ...
6 декабр 2019
Бугун атрофга қараб ваъз учун белгилаганим барча мавзуларнинг боши с билан келар экан. Совуқ. Сайлов. Сафсата.  Ҳам яна бир ...
3 март 2020
Йиғилишда Қашқадарёнинг Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг ўз қўл остидагиларни ва йиғилиш иштирокчиларини уят сўзлар билан ҳақорат қилгани ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...