Вақт машинаси
16 март 2018

16 март – Вьетнам тарихидаги қонли кун

1968 йили АҚШ ҳукумати Вьетнамга 35 мингдан 50 минггача бўлган аскар жўнатишга қарор қилади.

16 март куни эрталаб вьетнам жангарилари борлиги гумон қилинган Милай қишлоғига Америка вертолётлари туширилган, автоматлар ва гранаталар билан қуролланган ҳарбийлар далада шоли экини билан машғул тинч аҳолини ўлдира бошлашган, шу зайл 500 га яқин одам қириб ташланган, жумладан, 100 нафар атрофидаги асир ҳам отиб ташлашган эди.

1965 йили бошланган Вьетнам уруши XX аср иккинчи ярмидаги энг йирик ҳарбий зиддиятларнинг бири саналади, жумладан, бу СССР ва АҚШ ўртасидаги совуқ урушнинг авж олишига сабаб бўлган эди.

Уруш негизини чуқурроқ таҳлил қилиш учун 1957 йилларда Жанубий Вьетнамда советлар ғарази остида бошланган партизанлик урушларига назар ташлаш лозим.

Кейинчалик бу урушга советлар тарафида туриб Хитой ҳам қўшилади ва уруш Шимолий Въетнамни ҳам қамрайди.

Совет ҳукумати 1965 йили Вьетнам Демократик Республикасига кенг миқёсда ҳарбий-техник ёрдам етказиб бера бошлайди.

СССР Вазирлар кенгаши раиси Алексей Косигиннинг ҳисоб-китобига кўра, ўша пайтда харажатлар кунига бир ярим миллион совет сўмини ташкил этган эди.

АҚШ президенти Жон Кеннедининг можарони совет ҳукумати билан тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қатор уринишлари муваффақиятсизликка учрагач, 1965 йилнинг мартидан АҚШ ҳукумати кенг миқёсда ҳарбий ҳаракатлар бошлайди.

СССРнинг Вьетнамдаги зенитчилари ва Америка авиацияси ўртасидаги дастлабки жанг 1965 йилнинг 24 июлида юз берган эди.

Америка жамоатчилиги ва эркин матбуотининг фаол қаршилиги таъсирида 1975 йили АҚШ ҳукумати ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор берган, уруш Вьетнам коммунистлари фойдасига якунланган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 феврал 2017
28 феврал куни долларнинг расмий курси деярли 50 сўмга қимматлади, реал курси эса 7000 сўмдан ошиб кетди. Dollaruz.Com сайтига ...
23 феврал 2016
Собиқ ҳарбий, истеъфодаги кекса подполковник, 77 ёшли Ботир Шерматович Тошмуҳаммедов 1976 йилдан буён мудофаа кучларига қарашли икки хонали уйида ...
4 январ 2016
Қудрат Бобожон Eltuz.com Элтуз манбаларига кўра жанозада ортиқча гап сўз бўлмаслигини МХХ зобитлари махсус назорат қилган. Ўз ТВ диктори ...
14 июл 2016
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
Блоглар
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари ...
22 май 2018
Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак. ...
18 май 2018
Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан ...