Cатира
13 март 2017

Яхши Шавкат ва ëмон рустамлар ҳақидаги эртак иштиëқи

Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир.

Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла.

Ўзбекистонга 27 йил ҳукмронлик қилган Каримов ўлгани ортидан мамлакат раҳбарлигини эгаллаган Шавкат Мирзиëев образи эртак иштиëқмандлари учун илҳом манбаи бўлди.

“Ана энди ҳаммаси яхши бўлади” дегувчилар ичкарида ҳам ташқарида ҳам бирдай урчиди.

Гўë бутун муаммоларни “янги подшо” ечиб беради, эрсизларга эр, ерсизларга ер, очларга нон, яланғочларга кийим…

Аммо муаммолар эскичасига қолавергач, эртак репертуарига “Подшо яхшию вазир ëмон” деган эпизод қўшилди.

Ëмон вазир роли Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятовга раво кўрилди.

Эмишки, “яхши подшо адолат эшикларини очмоқчи бўлганида МХХ раиси тамбалабди”.

“Шавкат ака конвертацияни очмоқчи эди, Рустам ака кўнмади, чунки МХХ раиси ўзбек сўмининг тўрт хил курсини ўзи учун қайнар ҳумчага айлантирган”

“Шавкат ака чиқиш визасини бекор қилмоқчи эди, аммо МХХ раиси истамади, чунки…”

“Шавкат ака ўзидан олдинги президент Каримовнинг куëви Темур Тиллаевни танобини тортмоқчи эди… Шавкат ака, машиналар растаможкасини енгиллаштирмоқчи эди…”

Ҳуллас эртак кўп. Эртак асосан ëш болалар учун айтилади, болаларга ухлаш олдидан ўқиб берилади.

Бизга эртак эмас аниқ маълумот керак. Биз эртак эшитиб ухлайдиган ëшдан ўтдик. Аммо расмий Тошкент ўз сирлари устига кўрпа тортганича ўтирибди.

Аниқ маълумот олиш учун Лондондан Тошкентга борган ББС журналисти Ҳамид Исмойил Ўзбекистонга киритилмади.

Аниқ маълумот бериши мумкин бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева жиннихонага қамалди.

Аниқ хабар ўрнига эртагу ривоятлар бир бирига занжир ҳалқалари каби уланмоқда.

Айни пайтда ислоҳотчи Шавкат ва унинг ислоҳот ғилдирагига таëғини тиққан Рустам ҳақидаги эртакнинг давомини кутган рассом Туз президент ва МХХ раиси ўртасидаги “тортишувни”ни ўзича тасвирлади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
23 апрел 2016
Кун карикатурасида бугун Eltuz.com, рассом Элсевар қаламига мансуб, автобус чиптачиси томонидан қулоғи чўзилаётган болакай суратини тақдим этади. Дунёнинг турли ...
25 июл 2016
XIV аср оëқлаган пайтда Бухоронинг нақшбандий уламолари “ë Оллох дўст, ë Оллоҳ” дея саловат айтароқ совуқ Сибирга йўл олишди. ...
3 октябр 2018
Йирик миқдорда товламачилик ва коррупцияда айбланиб, жазо ўтаётгган 46 яшар Гулнора Каримова 2 октябрь куни хусусий учоқда Дубай шаҳрига ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...