Cатира
21 ноябр 2017

Қримга қарши овоз берган Ўзбекистон Россия қучоғига қайтмоқдами?

Ўзбекистон БМТнинг Қримга нисбатан Россия сиёсатини қораловчи резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берди. Ушбу ҳужжатни 75 давлат қўллаб-қувватлади, 25 давлат унга қарши чиқди, 70 давлат бетараф қолди.

«Украина ва Қрим татарларидан шу қилмишимиз учун узр сўрайман. Бошқа 70 давлат каби бетараф қолсак бўлар эди, лекин…», деди бу юзадан фикрини билдирган ўзбекистонлик фаол Сардор Салим.

«Қрим татарларидан уятдаман. Муҳтарам қримли туркийлар, ўзбек халқи сиз билан бирга!» дея ёзди фейсбукда Mexmet Tog’ay Chelebey никли яна бир юзер.

Бошқа бир фаол Дилобар Эркинзоданинг бу юзадан фикри анча кескин.

«Сўзсиз Қрим – бу Украинадир!!! Россия эса босқинчи!!! Ўзбекистон ҳукумати эса мунофиқдир!!!» дея ёзди у БМТ резолюцияси лойиҳаси юзасидан.

«Бир қадам олдинга, беш қадам орқага!» дея баҳолади Ўзбекистон сиёсатини Эркинзода.

БМТнинг Россиянинг Қримни аннексия қилиши билан боғлиқ резолюция лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

Ҳужжатда, жумладан, «Қрим-татар миллий мажлиси»ининг тақиқланиши ва қрим-татар тилида таълим олинишига тўсқинликлар кескин қораланган.

Рассом Туз ўзининг янги асарида Ўзбекистоннинг ташқи сиëсатини орқага қараб мурвати буралган машинага ўхшатди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 август 2017
Бу расм ҳам аслида воқеабанд. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Қорасув қишлоғи ҳудудида 2015 йилнинг 20 сентябрида Анвар исмли милиция ...
18 август 2023
Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам! МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар бўлиб ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
20 сентябр 2017
Президент Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясида қатнашиш учун АҚШга россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Airbus A340-313 шахсий самолётида борди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...