Cатира
21 март 2018

Мирзиëев 110 та товуқ боқади

Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг товуқларни нега севиши 20 март куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманига борганида аниқ бўлди.

Президент матбуот хизмати тарқатган видеода Шавкат Мирзиёев бош вазир бўлганида ҳам, ҳозир ҳам товуқ боқишини айтган.

«Мана, менинг 110 та товуғим бор. Ҳар куни қишин-ёзин 50 тадан тухум келади. Қишлоққа тухум юбораман, қишлоқдан қатиқ билан гўшт келади, бор товоғим, кел товоғим…», дейди президент ўзининг оддий одамлардек яшашига урғу бериб.

Шунингдек, ҳар якшанба куни Мирзиëев бола-чақаси ва куëвлари билан товуқхонани тозалаши ҳақида гапирди.

«Президент бўлсанг ҳам шох чиқмайди. Ҳар куни меҳнат қилиши керак одам!» деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти бўлиб сайланганидан бир ой ўтиб, 2017 йилнинг 14 январь куни ҳукумат йиғилишида Шавкат Мирзиëев «қишлоқдаги кам таъминланган ҳар бир оила 100 та товуқ боқсин, кам таъминланган оила бўлмайди», деган формулани ўртага ташлаган эди.

Бунинг ортидан матбуотда товуқларга қасида кўпайди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси товуқчиликни ривожлантиришга киришиб кетди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февраль куни эълон қилинган ҳужжатида 4 миллион 200 минг оилага товуқ боқиш учун кредит ажратиш, қишлоқ аҳолисига 85 минг жўжа етказиб бериш режага киритилгани айтилган эди.

2017 йилнинг март ойида «Элтуз» кредитга олинган товуқларнининг бир қисми ўлгани, қолгани эса қайтариб берилаëтгани ҳақида ëзган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Дунёдан ўтган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасига бутун мамлакат бўйлаб ош тарқатиш буюрилган. Имомлар ва маҳалла фаоллари бошчилигидаги ош ...
2 апрел 2021
Нодонлар тўрга чиқди, Замонага ҳайронман. Оқилни гўрга тиқди, Машрабдайин гирёнман. Итбалиқ денгиздадир, Мудом ишин бешлайди. Кит ҳовузга ташланган, Кит ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
30 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси бу иддаоларни тасдиқловчи мақола чоп этди. Тўғри, унда адвокат воситачи бўлгани тўғридан-тўғри айтилмайди, балки фирибгарлик қилгани таъкидланади. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...