Cатира
25 июн 2018

Ўзбекистон Маданият вазирлиги вандализм фактини текширмоқда

Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг Қўқон театри деворига ишланган «Ғарб ва Шарқ учрашуви» дея номланган фрескаси Қўқон шаҳри амалдорлари тарафидан вайрон қилингани юзасидан Маданият вазирлиги текширув бошлади.

Асарлари Британия, Италия, Испания музейлари, Букингем саройи, Третьяков галереясида осиғлиқ ўзбек рассоми деворий расми, «Анҳор.ўз» сайти журналисти Мансур Иброҳимовга кўра, «ўзбекларнинг диний менталитетига зид келгани учун хокимият тарафидан вайрон килинган».

Таниқли санъатшунос Наталья Мусина фэйсбукдаги саҳифасида Баҳодир Жалоловнинг бу асари санъат ишқибозлари ва сайёҳлари диққатини тортиб келгани ҳақида ёзади:

«Фақат шу фрескани кўриш учун дунёнинг маърифатли инсонлари ва сайёҳлари турли мамлакатлардан келишарди ва келишмоқда! Менинг ўзим Франциядаги, Россиядаги, Германиядаги дўстларимни олиб борганман. Уларнинг барчаси Баҳодир Жалолов фрескаларининг кўриб мутаассир бўлишган!»

Бу Баҳодир Жалоловнинг вайрон қилинган илк асари эмас. Шу йил бошида «Элтуз» нашри айни рассомнинг «Дом кино»даги фрескаси президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан вайрон қилингани ҳақида ёзган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2020
Рассом Кирпи
15 май 2017
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайти, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ...
19 август 2019
«Жамол ака менга бақрайиб туриб, бирданига кулиб юборди. – Нимага куласиз? – деб сўрадим Жамол акадан. – Мелиевнинг хона ...
3 сентябр 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...