ART-DURBIN
2 август 2016

Рахим Аҳмедов – ўзбек Гогени ва рассомлар министри

Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 95 га кирарди.

Раҳим ака нафақат ижоди билан, балки турли қарашдаги рассомларга етакчи бўлиб бир ëқадан бош чиқара олган чапани раҳбар сифатида ҳам эсда қолди.

Совет Ўзбекистонида рассомлар министри бўлган Раҳим Аҳмедов 26 йил мобайнида “Рашидов эшигини оëғи билан тепиб очиб” рассомлар муаммоларини ҳал қилиб берди.

Ўзбек рассомлари Раҳим Аҳмедовнинг мамлакат маданий ва марифий дунëсига қўшган ҳиссаси ҳақида турли фикрда.

Айни паайтда унинг ëрқин шахсият экани ва ижодкорга шароит яратиш борасида асосий мотор бўлгани борасида зиддиятли фикрлар бор.

Сурхандарёлик қиз. 1959
Сурхандарёлик қиз. 1959

Раҳим ака рассомларга бош бўлган давр Рашидов даври эди. Иқтисодий барқарорлик ҳукм сурган мўл-кўл бир замон эди.

Мамлакатда кўплаб иддаоли ва яхши таълим олган рассомлар мўйқаламларни бўëққа дадил ботириб мавжуд қуюшқонга зид тарзда матога чаплаган замон.

«Колхозчи Мерганов портрети», 110х120 см., 1984 й.

Шафақатсиз цензура юмшаган даврда рассомлар министри Раҳим Аҳмедов турфа қарашдаги ва қарама-қарши лагердаги мусаввирлар билан муросага боришга мажбур эди.

Сталин даврида етишган Раҳим Аҳмедов умрининг охирига қадар авторитар бошқарув услубини сақлаб қолди. Бунинг оқибатида кўплаб душманларни ҳам орттирди.

Авторитар ҳарактерга эга бўлишига қарамасдан Раҳим ака талантли одамларни ҳис қилар ва уларнинг қадр – қимматини жойига қўйишга интилар эди.

Шуниси ғалатики, айнан Совет ҳукуматининг турғун ва маҳдуд йилларида ўзбек рассомлари ўзларини бугунгидан кўра дадил, бугунгидан кўра тўқ ҳис қилиб қаддини тик тутишар эди.

Ўзбек рассомлари бугунгидан фарқли тарзда Совет даврининг таъминланган, ўзига тўқ ва жамоат ҳурматига нойил бўлган ўрта синфини тамсил қилган.

«Опа-сингиллар» 1958

Раҳим ака даврида рассомларга устахоналар қуриб берилди. Ижодкорларга квартиралар берилди. Дам олиш уйлари, санатория ва оромгоҳлар рассомлар учун эшигини ланг очган даврлар эди.

Ўзбек Гогени Раҳим Аҳмедов портрет ва натюрмортлар устаси сифатида от қозонди. Аммо у рангтасвирнинг барча соҳаларида бирдек моҳирона расмлар чизар эди.

Рассомнинг Сурхондарëга сафарини Француз рассоми Пол Гогеннинг Таитига қилган сафарига ўхшатишади.
Сурхондарë туркумидаги асарлар колорити нимаси биландир Гоген асарларини эслатади.

«Ёз» 1960

Пластика ва рангни ҳис қилиш, уста санъаткоргагина ҳос дадил рангтасвир услуби колорит тиниқлиги ва линиялар уйғунлиги Раҳим Аҳмедовни Ўзбекистон тасвирий санъатининг улуғ вакили бўлишига омил бўлди.

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
30 ноябр 2017
«Пахта кампанияси» меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Андрей Мрост томонидан ўтказилган «Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси: меҳнаткашлар ташкилотими ёки ишчиларни назорат ...
16 октябр 2017
16 октябр куни журналист Бобомурод Абдулланинг онаси Давлат адвокати Шаҳзод Шариповга 300 минг сўм пул тўлагани ҳақида Ўзбекистон мустақил ...
13 феврал 2017
Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера ...
Блоглар
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгреси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...
12 декабр 2017
«Ижтимоий фикр» барака топсин, яна раҳбарга ёқадиган, ақлини таниганларнинг истеҳзосига сабаб бўладиган навбатдаги сўрови натижасини ...