Асосий мавзулар
23 май 2018

23 май – ўзбек ойдини Мунавварқори НКВД томонидан ўлдирилди

Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунавварқори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кундир.

Мунавварқори

Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилди. Ўзбек зиёлиси Абдурашидхон оиласидаги учинчи ўғил эди. Дастлаб Тошкентда Юнусхон мадрасасида ўқиди. Ўн ёшидан Бухородаги мадрасалардан бирида ҳадис ва фиқҳ илмидан таҳсил олди. Тошкентга қайтгач, Дархон маҳалласи масжидида имомлик қилди.

Исмоилбек Гаспирали томонидан 1881—1914 йилларда Кримда нашр этилган «Таржумон» газетаси Мунавварнинг миллий зеҳниятига таъсир кўрсатди ва у кейинчалик Туркистон ҳудудида илк жадидлар мактабига асос солди.

Мактаблар ўз самарасини берди, у ерда саводсиз туркистонликлар ўқиш ёзишни ўргандилар, миллий ўзликни танидилар.

Мунавварқори жадид мактаблари учун янги товуш усулида дарсликлар — «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907 йил) алифбе ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907 йил) ўқиш китобларини чоп эттиради. Булар ўлкадаги асосий дарсликлар сифатида октябрь тўнтаришидан сўнг ҳам кенг қўлланилади.

Миллий озодлик фақатгина мактаб очиш билангина амалгв ошмаслигини билган Мунавварқори ўз сиёсий фаолиятини бошлайди ва ҳамфикрлари билан Туркистонда «Шўрои Уламо» ташкилотига асос солади. Ташкилот Туркистон мусулмонлар қурултойини ташкил этиб, 1917 йили Туркистон демократик мухторияти эълон қилинади.

Мунавварқори шўро тарихида «халқ душмани», «миллатчи», «маҳаллий буржуазия идеологи» дея таърифлаб келинди. Унга нисбатан ёш авлодда нафрат туйғусини тарбиялашга ҳаракат қилинди.

Мунавварқори бор-йўғи 53 йил яшади. Шундан 39 йили инқилобдан олдинги чоризм мустамлакачилиги остидаги болалик, балоғат ва фаоллик даври бўлса, қолган 14 йили қизил империя ва ленинча қатағон сиёсати томонидан маънавий хўрланиш замони бўлди.

У 1929 йил 6 ноябрда қамоққа олинди. Умрининг охирги икки йили ҳарбийлаштирилган сиёсий бошқарма қамоқхоналарида ўтди.

1931 йилнинг 23 майида Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинган ва Ваганкова қабристонига дафн этилган.

Баҳром Раҳмон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 май 2016
Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирининг боғча опалари бугун енгил тин олишди. Ахир бир ой қурт боқишни ўзи бўладими? Эрта тонгда ...
12 июн 2018
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан болалар меҳнатига қарши кураш куни дея белгиланган бу сана ҳар йили 12 июнда нишонланади. ...
2 август 2018
Европада яшай бошлаганим қочқинликнинг ўнинчи йили якунланаркан, бугун илк бор ярим асрлик умрим ортига қарамоқчи бўлдим. Жўн маънода эса ...
13 октябр 2016
Гулнора Каримова дея ишонилаётган Афина@zabitaya1972 юзери бугун аккаунтининг бузилгани ҳақида хабар қолдирди. «Менинг қадрдонларим, менинг профилимни бузишди! Бутун кун ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...