Асосий мавзулар
31 май 2019

31 май – Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонларини хотиралаш куни

Шўролар ҳукуматининг кескин сиёсати, аҳолининг хусусий мулки, чорва молларини тортиб олиб, кўчманчи халқларни мажбуран ўтроқлаштириш, колхозлаштириш ҳаракатлари оқибати ўлароқ, Туркистонда 1932-33 йилларда очарчилик юзага келган эди.

Қатағонлар чоғи бугунги Қозоғистон ҳудудида бир ярим миллиондан зиёд аҳоли очарчиликдан нобуд бўлгани, 600 минг нафардан ортиқ қозоқ мамлакатни тарк этгани айтилади.

Қозоғистон Компартияси лидери Филипп Голошекин 1927 йили «Кичик Октябрь» жабҳасини эълон қилади. Бу коллективлаштириш сиёсатини, кўчманчи қозоқларни оммавий тарзда ўтроқ ҳаёт тарзига ўтказилишини англатарди.

Бунинг натижасида халқ орасида ҳукумат сиёсатига қарши норозиликлар бошланади ва бу шафқатсиз бостирилади.

Маҳаллий интеллигенция коммунистларнинг бу ҳаракатларини танқид остига олади. Шўролар ҳукумати оммавий очарчиликдан ва террордан ташқари, махсус разнарядка бўйича миллий овозларни ўчиришга киришади.

Қозоғистонлик блоггер Айгуль Утепова интервьюси

1928 йили 44 нафар «буржуа миллатчиси», жумладан, «Алаш Ўрда» ҳаракати фаоллари ҳибс этилади.

1930 йилнинг сентябрига келиб тағин 40 нафар қозоқ ватанпарвари қамоққа олинади.

1937-38 йилларда қатағонлар тағин кенгроқ кўлам касб этади.

Бу йиллари маҳаллий Туркистон ойдинларини шимолга сургун қилиш, оммавий қатл қилиш фонида бутун-бутун халқлар бу ҳудудларга оммавий депортация қилина бошлнади.

1937 йилнинг кузида юз минглаб корейс, турк, эроний, курд ва озарбайжонлар сургун қилингани маълум.

Шунингдек Иккинчи жаҳон уруши пайтида Туркистон ҳудудларига немислар, греклар, чеченлар, ингушлар, қорачойлар, балқарлар, қрим татарлари, месхети турклари ва бошқа халқлар депортация қилинди. Уларнинг сони бир миллион 200 мингдан ошиқдир.

Қозоғистонда бугун нишонланаётган хотира кунида 1986 йил декабрь воқеалари қурбонлари ҳам эсланади.

Ўша йили олиб ташланган Қозоқ ССР саркотиби Д.Кўнаев ўрнига Кремль тарафидан Колбиннинг мамлакатга раҳбар этиб тайинланиши мамлакатда миллий оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Намойишлар шафқатсиз бостирилди. Қамоққа олинганлар сони 8,5 мингдан ошди.

Бироқ бу воқеа Қозоғистон мустақиллиги йўлидаги тамал тоши бўлди, орадан 5 йил ўтиб Қозоғистон мустақилликни қўлга киритди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ВА РИЁ Яқинда бир ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб ...
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...