Эрдўғон кремлдан узр сўрадими ë сўрамадими?
Туркия президентининг сўзчиси Эрдўғон Иброҳим Қалин вазиятга ойдинлик киритди:
“Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путинга юборган мактубида ҳеч қандай кечирим сўраш мавжуд эмас”, — дея эълон қилган президент матбуот котиби Иброҳим Қалин. – Туркия раҳбари фақатгина ҳалок бўлган рус учувчиси оиласига ҳамдардлик билдирган ва афсусланишини айтган”.
Қалин шунингдек, Эрдўғон ўз мурожаатида Туркия ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни тиклашга, минтақавий инқирозларни ҳал қилишда ҳамдўстликка ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликка чақирганини таъкидлаган.
Душанба куни Туркия президенти Эрдўғон, президент Путинга бир мактуб йўллаб, ҳодиса учун узр сўрагани хабар қилинганди.
Айни пайтда мактубда Эрдўғоннинг «кечирим» сўзини ишлатмагани, балки учувчининг оиласига мурожаат қилиб, «кўнгилларига олмасинлар» (‘kusura bakmasinlar’) қабилида ҳамдардлик изҳор қилгани ўртага чиққан.
Eltuz.com