Кундалик
28 июн 2016

Истанбулдаги бомбали ҳужумда икки ўзбек ўлди

Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ҳужумда нобуд бўлган.

rasm1612
Аброр Устабоевнинг Одноклассники тармоғига қўйган сурати

Аброржон Устабоевнинг паспорти расмини эълон қилган haberturk агентлигининг ëзишича, 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Устабоев аэропортга келиб, таксидан тушган пайтда портлаш содир бўлган ва у ўша жойда жон берган.

Тошкентлик Самад Муҳиддиновнинг портлаш пайтида аэропорт ичкарисида бўлгани айтилди.

Консулхонада сансоларлик боис жасадлар пайшанба куни ҳам Истанбул моргидан олиб кетилмаган.

Портлаш ва отишмада ярадор бўлган ўзбеклар сони 4 нафар экани билдирилганди.

Истанбул ҳужумида яраланган ўзбекистонлик 4 кишидан бирининг исми-шарифи Рифат Салимов экани ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумот тарқатди.

Террорчилар автоматдан ўт очган пайтда оëғига ўқ теккан Равшан исмли йигитнинг Истанбул касалхоналаридан бирида даволанаëтгани ҳақида eltuz.com мухбирига унинг яқин дўстларидан бири маълум қилди.

Истанбулда истиқомат қилаëтган Ўзбекистонлик ëзувчи Нурилла Отахонов ўз микроблогида касалхонада қолаëтган ўзбек ярадорларини зиëрат қилганлигини ëзди.

Истанбулдаги Отатурк аэропортида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлган 36 кишидан 28 нафарининг шахси аниқлаштирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Адабий ҳаётим баъзан зид қутбларда жараён этди. Хусусан, 1977-1979 йилларда Москвада бошдан кечирганларим ўзимни, инсонларни ...
26 март 2018
Наманганнинг Поп туманида 25 март куни мобил телефонни ҳожатхона чуқуридан олмоқчи бўлган икки киши ўлди. Воқеа кечқурун соат 22.00 ...
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга асосланган. Каримов режими мухолифи ...
11 март 2020
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 11 март куни Швейцария ҳукумати ва масъул идораларига марҳум президентнинг катта қизи Гулнора Каримова ўғирлаган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...