Дайжест
14 июл 2016

Депутатлар сайловчилар кўнглига таскин бериб қайтди

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган.

Бу учрашувларда улар нима қилгани биласизми? Билмасангиз, «Миллий тикланиш» газетасини ўқинг, ҳаммасини очиқ-ошкора ёзган.
Хусусан, ЎзМТДК фракцияси аъзоси Феруза Ибрагимова Когон сайлов округида бўлиб, сайловчилари билан учрашувда президентнинг мустақиллик байрамининг 25 йиллигини ўтказиш тўғрисидаги қарори «мазмун-моҳияти ва қарор ижроси ҳақида атрофлича фикр юритган».

Мустақиллик байрамини сайловчи ўз имконияти даражасида қандай хоҳласа, шундай ўтказаверади. Аммо байрамни қандай ўтказишни Тошкентдай жойдан келган депутат кўрсатиши шартмикин?

«Байрамшунос» депутатнинг ҳамкасби Акмалжон Жумабоев эса Андижондаги учрашувда «сайловчиларни қизиқтирган масалаларга алоҳида эътибор берибди».

Яъни байрам ҳақида фалсафа сўқмай, «электр энергиясига бўлган эҳтиёж билан боғлиқ масалалар Наманган вилоятида барпо этилаётган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси тўлиқ ишга тушгач, ечимини топиши»ни маълум қилиб, ҳеч бўлмаганда халқнинг кўнглига таскин бериб келибди.
Яна бир «миллий тиклагич» депутат Азамат Пардаев Самарқанднинг Пахтачи туманидаги учрашувдан ўз фойдасига хулоса чиқарибди.

Унинг айтишича, «сайловчилар бугун ўз вакилига катта ишонч ва умид билан қараяпти».

Буни ўзини ўзи ишонтириш дейдилар. Депутат ўзини шундай деб ишонтирмаса, сайловчилар унга ишонишига биров ишонармиди?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 октябр 2019
«Отангни онангга бепардоз кўрсатма. Яхшисини ошир – ëмонини яшир. Отангни ўлдирганга онангни бер. Эгилган бошни қилич кесмайди». Бу ўзбек ...
4 март 2022
Бугун @eltuz Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитаси раҳбарияти иши юзасидан суриштирув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Суриштирувлар  ниҳоялаб қолган ...
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
14 сентябр 2019
«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади. Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...