Асосий мавзулар
2 сентябр 2016

Каримовни кўмиш маросими 3 сентябрга белгиланди

Самарқанд марказидаги қабристон Ўзбекистонни 27 йил бошқарган марҳум ҳукмдорни дафн қилишга ҳозир.

Ўзбекистондаги ”Eltuz” мухбирига кўра 1 сентябрдан бери Самарқандда қолаëтган Бош вазир Шавкат Мирзиëев жаноза билан боғлиқ ташкилий ишларни бошқармоқда.

rasm1810Бу орада Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида Ислом Каримовнинг «соғлиги бирданига ёмонлашди»дея шошилинч ҳабар тарқатди.
Вазирлар маҳкамаси шифокорларга таяниб президент вазиятини «ўта оғир» дея баҳолади.

«Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиги бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда», – дейилади хабарда.

”Eltuz” мухбирининг айтишича оддий аҳоли Каримовнинг ўлганини аллақачон билиб бўлган:

Қўл телефонларида Каримов ўлганига бағишланган марсия шеърлар тарқатилмоқда. Мана шулардан бирини ўқиб берсам.

Юрт Отаси жаннат деган жойда энди,
Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон!
Бел боғлайди миллион – миллион ўғлонингиз,
Фиғонлардан тарс ёрилиб кетар осмон.
Обод бўлсин энди охир маконингиз.
Сўнги йўлга кузатади Ўзбекистон.

Самарқанддаги оддий аҳолига уйдан ташқарига чиқмаслик, буюрилди, деди ”Eltuz” мухбири.

Мухбирнинг ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб айтишича, Каримовнинг жасади солинган учоқ 2 сентябрь куни Самарқандга келган.
Унга кўра, Самарқанд халқаро аэропортига тинимсиз учоқлар келмоқда.

Маълумотларга кўра, 3 сентябр куни Ўзбекистонга Росия федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Давлат котиби Джон Керри Ўзбекистонга келмоқда,

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳам шанба  -3 сентябр куни Ўзбекистонга бориши маълум бўлди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Қозоғистон ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Аввалроқ Қозоғистон президентининг Хитойга G-20 саммитига борши режалаштирилгани айтилган эди. Reuters агентлигининг ёзишича, Назарбоевнинг

Ўзбекистонга келиши Хитой сафари кечиктирилганини англатади.

2 сентябр куни Reuters учта дипломатик манбага асосланиб Ислом Каримовнинг ўлганини маълум қилди.

Бундан олдин 29 август куни Eltuz.com Ўзбекистон президенти ўлими ҳақида ҳабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. Буларнинг баъзисини ўқиб кулгингиз ...
20 декабр 2020
Биз аёлларда ўз «мен»ини эркак фикри, мавқеи билан тасдиқлатиб олиш инстинкти бор экан, буни ҳозир ўйлаб қолдим. Аслида бу ...
10 сентябр 2018
Жамоатчилик босими нима дегани? Буни машҳур рус рассоми Вячеслав Зайцев айтиб берган эди. Зайцев кичкиналигида барча совет болалари қора ...
10 сентябр 2015
Ўзбекистон хукуматининг ОАВлари, наширётлари, воқеаларни ёритишда совет пропагандасидан қилча фарқ йўқ. Совет даврида ҳам кўзга кўринган адиб, шоир, санъаткорларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...