Асосий мавзулар
14 сентябр 2016

«Мирзиёев ойболтаси»: Барча пахтага чиқсин!

Шавкат Миромонович Мирзиёев, вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши биланоқ, ўзининг “ойболтаси”ни ишга солди: 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги аксар ўрта махсус, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари пахтага сафарбар этилади.

Пахта теримига, асосан, 1 ва 2 курс талабалари чиқарилади.

Марҳум президентдан фарқли Мирзиёв, кўп йиллик тажрибасига таяниб, бу пахта мавсумида янги услубни синаб кўраяпти: талаба бўлган ҳомиладор аёллар ва хроник беморлар ҳам пахта териши шарт!

Пахтага чиқишни истамаганлар ёки имкони бўлмаганлар ҳар бир иш куни учун 30 мингдан 40 минг сўмгача тўлашга ёки ўзлари ўрнига мардикор юборишга мажбур.

Талабни бажармаганлар ўқишдан ҳайдалади, шикоятга ўрин йўқ!

“Элтуз” изоҳи: “Ойболта” – режани бажармаган фермерларнинг мол-мулки зўравонлик билан тортиб олиниб, мусодара қилишни назарда тутган Шавкат Мирзиёев ўйлаб топган тадбир.

Қайтмас Йиртаманов
Тошкентлик блоггер тахаллуси
eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2019
Туркиялик сармоядорлар Ваҳит, Фикрет ва Ресат Гунешларнинг таъкидлашларича, 2011 йилда Ўзбекистон расмийлари уларнинг Тошкентдаги савдо марказини эгаллаб олишдан олдин ...
13 январ 2017
Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди. Халқ қабулхонасида ...
3 октябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари сентябрь ойини йиғи-сиғи билан бошлаб, байрамона кайфиятда тугатди. Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан совет даврига хос ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...