чоршанба,
18 декабр 2024
20 январ 2017
«Узр, виза тартиби ўзгарди…»
Ўзбекистон Президентининг 2017−2021 йил стратегиясига оид фармонига кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш ва хорижга чиқиш учун рухсат (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф киритилиши керак. Бироқ ҳаддан ташқари қувонишга ҳозирча шошилмаслик керак.
Яқиндагина қабул қилинган айрим давлатлардан визасиз кириш ҳақидаги қарор бир ой ўтмай бекор қилинган эди. Шавкат Мирзиëевнинг “сайёҳлик соҳасини ривожлантириш» тўғрисидаги қарорига асосан 27 давлат сайёҳларининг 2017 йил 1 апрелидан Ўзбекистонга визасиз киришига изн берилган, кўп ўтмай бу қарор ўзгарди ва визасиз кириш 4 йилга кечиктирилганди.
Рассом Адолат
Eltuz.com