Асосий мавзулар
13 феврал 2017

Уйма-уй юриб берилаётган ваъдалар

«Адолат» газетасининг ёзишича, шу номдаги социал демократик партия депутатлари уйма-уй юриб, «жойларда муаммоларни аниқлаб, аксариятини ҳал этяпти».

Бу партия депутатлари айрим муаммоларни қандай ҳал этаётганини ўқиб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз. Масалан, партиянинг Қонунчилик палатасидаги депутати Бухоронинг Шофиркон туманига бориб, бир фуқаронинг муаммосини қандай ечиб берганига эътибор беринг.

«Наврўз қишлоғида истиқомат қилувчи Ирода Усмонова умр йўлдоши оғир касалликдан вафот этиб, фарзандларини ўзи вояга етказгани, эндиликда фарзандларининг иш билан банд эмаслиги, 2014 йилдан буён газ таъминоти корхонаси томонидан суюлтирилган газ билан таъминланмаётганини билдирди. Депутат томонидан бу муаммолар ҳал этилиши ҳамда газ таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор берилиши таъкидланди», деб ёзди газета.

Наманганнинг Чуст туманидаги 7-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқитувчиси таълим масканида проектор ва электрон интерфаол доска йўқлигини айтса, депутат бу муаммони вилоят халқ таълими бошқармаси эътиборига ҳавола қилибди.

Самарқанднинг Иштихон туманида бир неча фуқаронинг уй-жой қуриш учун участка ажратиш тўғрисидаги шикояти эса маҳаллий ҳокимиятга йўлланиб, тезда ҳал этиш учун ижроси назоратга олинибди.

Кўриниб турибдики, бечора депутат ва сенаторлар президент айтгани учунгина уйма-уй юришга мажбур бўлмоқда. Бунгача иссиқ жойда қорнини қашлаб ўтирган кунларида одатга айланиб қолган «муаммоларни ҳал этиш тартиби»ни унута олмаётган депутатлар ҳамон эскича иш услубидан қутула олмаётир.

«Эътибор берилиши таъкидланди», «эътиборига ҳавола этилди», «ижроси назоратга олинди» каби умумий гаплар ана шундан далолат бериб турибди.

Мамлакатни «қўлда бошқариш» усули ҳеч қачон самара бермаган. Марҳум президент Каримов томонидан қўлланган авторитар бошқарувнинг айни услубини Шавкат Мирзиёев давом эттирмоқда. Бироқ, битта одам, агар у авлиё бўлиб, чексиз ҳокимиятга эга чиққан тақдирда ҳам, халқ учун қайғурмайдиган ва ойлиги ҳаминқадар бўлган амалдорлар армиясини назорат қила олмайди.

Мамлакатни самарали бошқариш учун, ҳақиқий мустақил парламент, мустақил суд ва эркин матбуот каби қўшимча институтларни ривожлантириш зарур. Бу формулани – демократия дея аташган ва ҳозирча шундан афзали ўйлаб топилмаган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, бир ойдан кўп пахта ...
17 март 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва ...
12 апрел 2024
РТ: Яна ҳафта айланиб, Рамазон Ҳайитида СИЗ билан юзма-юзман, қадрдонлар. Бугунги ваъзга тўрт кўз тугал етганимиздан севиндим. МС: Нечиксизлар ...
23 апрел 2023
Яхшиям, ўша қуриб- қақшаган денгизимиз бор. «Орол қуриди», дея 30 йилдан бери гапиришга мавзу бор. Яна бир 30 йиллик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...