Видео
12 апрел 2024

Жинлар базми – РТдан ваъз

РТ: Яна ҳафта айланиб, Рамазон Ҳайитида СИЗ билан юзма-юзман, қадрдонлар. Бугунги ваъзга тўрт кўз тугал етганимиздан севиндим.

МС: Нечиксизлар Мўччи Ойбика, Хожикбарилло?

РТ: Мана кунлар исиб мусаппо осмонда қуёш чарақлади. Метан заправкаларда навбат камайиб, одамларам тепишмай қўйди.

МС: Ҳайит ўтгандан кейин хинани кетига қўйишсин, совуқ ўтди, оға. Энди ўчоқдаям ош дамлайверамиз.

ҲАСИС ОЛИГАРХ ёки ЎЗБЕКНИНГ ЖМОТ БОЙИ

РТ: Бахтиёр Фозиловга қарашали Интер Инжиниринг ишчилари сабр косаси синиб, кўзи қонга тўлди. Ширкатнинг Олмалиқ ва Қоракўлдаги ишчилари уч ойдан бери маошсиз қолган. Улар қўзғолон кўтарди, ойлик талаб қилиб штабларга ёпирилишди. Қулдорлар бу оломонни кўриб қўрққанидан иштонига сийиб қўйди. Олмалиқдаги ишчиларига ўша куннинг ўзида ойликларни қуртдай санаб берди. Ҳақ олинур, асло берилмас! Қоракўлдаги ишчилар эса декабрдан бери ҳамон пулсиз, бола-чақаси оч. Интер инжиниринг раиси Бахтиёр Фозилов ширкатдаги Ўзбекистон фуқароларини оёқ учида кўради. Қозоқ ва россиялик ишчилар  аллақачон ойликларини олган. Ўзбекистонлик ишчилар ҳайитда ҳам, рамазонда ҳам уйига уч-тўрт танга жўнатолмади.

МС: Оға, шу ширкатнинг эгаси Бухоро амиридан бой. Бир кун ҳам гўштсиз овқат емайди. Бирор икки дона иномарка мошинни сотса ойлик бўлармиди?

РТ: Eriell, Enter Engineering, Ferkenso ширкатларининг эгаси бўлган Фозилов ўзини меценат, яъни эҳсонсевар қўли очиқ бой деб атаган. Унинг ширкатлари Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Россияга тармоқлаган. Шу ўлкаларда Фозиловнинг бирор ишчиси ойлик бер деб намойишга чиқмади, бунга эҳтиёжи бўлмади. Бироқ Фозилов қўл синса енг ичида қолсин деб Ўзбекистонлик ишчиларини пул бермай эзғилайди. Бойвачча Ўзбекистоннинг 80% нефт захираси, йирик конлар, фосфорли ўғитлар, аммиак заҳирасини эгаллаб олган. Самарқанд аэропорти ва катта қурилиш буюртмалари ҳам шу кимсага тегишли. Бундан ташқари Фозилов Сурхон клубини ўзига ўйинчоқ қилиб сотиб олди. Сурхон клуби Термизда яшамайди, сурхондарёликлар бу клубнинг қорасини ҳам кўрмайди. Термиз стадиони тешик кир тоғора каби бўм-бўш ётади. Бахти Фозилов сотиб олган Сурхон клуби Тошкентда яшаб, Тошкентда машқ қилади, Самарқандлик бойвачча Фозилов бу клубга чет элдан легионерлар сотиб олган. Сичқон сиғмас инига ғалвир боғлар думига. Интер Инжиниринг ширкати Тошкент офиси ҳам 3-4 ойлаб маошсиз қуруқ ҳаво ютиб яшайди.

Дом кинони бузган, биттаям китоб ўқимайдиган экс ҳоким Жоҳа брат ҳам Фозиловдан мард. Жоҳа брат ишчиларига ўз вақтида ойлик тўлайди. Қашшоқнинг ҳаққини емайди.

МС: Усти ялтироқ, ичи қалтироқ олигарх, Россиянинг ўғри чўнтаги Бахти Самарқандский бўйлади.

РТ: Фозилов Самарқандда икки чақага қиммат бутафория шаҳар қурди. Энди навбат Бухорога. Бухорони бузиб йўқ қилиб, ЮНЕСКО рўйхатидан ўчиртириб тинчийди. Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича халқаро ташкилот бошқарувида ҳам шу Фозилов ўтиради.

МС: Қўйни бўрига топширишибди. Бухорони бузиб кейин Халқлар дўстлиги саройи, Ўзбекистон тарихи музейини ҳам бузсин. Отарчи Мадвазирни қаршилик қилишга духи йўқ барибир.

ВАТАННИ СОТИШ НИМАДАН БОШЛАНДИ?

РТ: Ватан нимадан бошланади? Бастакор Вениямин Баснер мусиқа бастлаган машхур фильмдаги Матусовский шеъри бу.

Ватан нимадан бошланади ?

Алифбо китобидаги расмдан

Балки қўшни ҳовлидаги ошно

Яхши дўст, балки ўртоқдан

Балким, онам айтган алладан…

Энди, масалан, ватанни сотиш нимадан бошланади?  Масалан, бечора халқдан йиғилган солиқлардан таркиб топкан бюджетдаги бир вагон пулни ашлачи мадвазир ўрисларнинг «голос» деган шоусидан кўчирма бўлган битта ахлат телелойиҳага онтариб ташаса. Нима дейилади бу?  Анжанчасига кийдиришми? Ëки шунчаки сотқинлик? Ëки оддий коррупция?

МС: Ҳаммаси бирда, кўпдан ажраганни бўри ейди. Мадвазирни қоганлардан нима ками бор?

РТ: Мошенник мадвазир отарчиларга сайт очиш учун миллиард сўмни туя қиворганини унутмайлик. Франциянинг мадвазирлик сайти 100$ га ясалган. Ўзбекистоннинг миллиард сўмлик отарчилар сайти ҳозир ишламаяпти. Пул туя бўган. Бу сайт ашлачиларни мухлислар билан боғлаб тўйга заказ олишга ёрдамлашади деганди мадвазир.

МC: Сайт қидирмасдан телефон атиб артис чақирамиз.

НАВОИЙ УНИВЕРСИТЕТИ – ТИЛ ГЎРИСТОНИ

РТ: Ўзбек тил-адабиётчиси баландпарвоз ичи бўш гапларга уста. Карвон боши Сирожиддин Саййид минбарда туриб хушомад шиғир ўқийди. Укадемик Шухрат Сирожиддинов тил адабиёт университетини Ислом давлати филиалига айлантиряпти. Университет жума куни ҳеч қандай мажлис ўтказмайди, домлалар дарсни ташлаб талабалар билан етаклашиб жума намозга югуради. Секуляр давлатнинг  Тил адабиёт университи ифтор базм ҳам ўтказди.

МС: Оға, Жорж Буш билан Обама ҳам ифтор дастурхон ёзиб оғзочарда потияни урган. Уларнинг шоҳи борми?

РТ: Матчонбой, АҚШнинг оқ уйи ифтор ҳам уюштирган, рождествони ҳам нишонлаган, пасха билан қутлаб, ҳанука байрамида шамлар ёққан. Буни отини диний бағрикенглик, тенглик дейилади. Битта ифтор қилиб бериш эса диний доминантлик. Қолаверса, АҚШнинг биқинида уни йўқ қилишга тайёр радикал ИШИДчилар йўқ. Ўзбекистонга қўшни давлатда эса минглаб каллакесарлар Ишид Хуросон давлатини тузаман деб енг шимарган. Бундай вазиятда Давлат университетида ифтор қилиб, маърузаларни илоҳиётга тақаш овертон ойнасининг очилиши. Шариатга қаттиқ ёпишиб олган Эрон ва Афғонистон бир кунда зулматга чўкмаган. Бу ишлар секин-секин қилинган. Аввал хотинларнинг боши ўралган, кейин давлат ташкилотларида фақат исломий тадбирлар уюштиришган. Соқол портламайди деб жириллаб оломонни 7 асрга қайтишга кўндиришган. Навоий Университети ва Андижон Мед институтидаги тавиялар ҳам миллийликни эътиқодга буриб юборди.

МС: Муллалар ибодат қилсин, олимлар китобини ёзсин. Йигитлар қизларни севсин.

РТ: Охирги 5-6 йил ичида Навоий университетидан 26 нафар профессор, 21 нафар фан номзоди бўшаб кетди. Бу бизга маълум бир қисм, ҳали билмаганимиз қанча? Навоий университети рейтингда 6 ўриндамиз деб кўкрагига урарди. Сичқоннинг ини минг танга бўлиб университет 35 ўринга қулади. Раҳбарият буни интернет мухлисларига айтолмай ҳижолат.

МС: Эр яхши бўлса хотин қочмайди. Университет яхши бўлса шунча олим кетармиди? Қодирийни сотганлар, Қодирийни отганлар. Юз йил ўтиб оқланганда яна гўрга тиққанлар…

РТ: Қодирийни атеист, исломофоб деб жар солган Акром Малик шу даргоҳ докторанти. Ректор ҳақида танқидий мақола чиқса аравани қуруқ олиб қочиб раддия берадиган шантаж тарафкашлар тиқилиб ётибди. Лекин университет ўз илмий ходимининг бу қилмиши учун расман узр ҳам сўрамади. Чунки бу фикр уларга маъқул.

МC: Урис, карис, қўмиқ – ҳамма ўзбекча гапирсин! Ўзбекча гапирмаган аҳмоқ ёки босқинчи.

РТ: Журналистика университети ректори қўрқмай айтган эди бу гапларни. Тил адабиёт университети султони ҳам, тилшунослар ҳам сув ютгандек жим, давлат тилини 21 октабрда эслашади ҳали. Навоий университети ва чирик МТРК ҳамкорлигида тил дарслари ташкил этилармиш. Инсайдерлар кўрсатган дарсликда на босқичли луғат, на транскрипция асослари тўғри ишлаб чиқилмаган. МC: Шу бахона парилар дунё кезиб яйрасин. Замон енгил – Пориж, Рим, Амерқода жанона ҳам қувнасин.

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЖАЛАБЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ “ВИЛОЯТЛАР”ДАН ЭКАН

РТ: Тошкентга келиб жалаблик қилаётган хотин-қизларнинг салкам 93 фоизи вилоятлардан келган экан. Бу маълумот Ички ишлар вазирлиги расмий баёнотида алоҳида таъкидланади.

Бу билан вазирлик тошкентликлар орасида жалаблар йўқ демоқчими? Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия, Таиланд…. ва бошқа ўнлаб мамлакатларда жалаблик қилаётганларнинг паспорти устига Ўзбекистон фуқароси деб ёзилмаган. У ерга “вилоятдан” деб ёзилган. ИИБда галимий исқирт маҳаллийчилар ўтирса.

MC: Хотинбоз мелисаларни фаросатига эшшак сийсин.

ЖИНЛАР БАЗМИ

РТ: Элтуз нашрини баъзилар исломофобликда айблайди. Диний етакчиларнинг қилмишларига кўз юмиб, уларни оқлаш аслида энг катта душманлик.

МC: Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик.

РТ: Мамлакат бўйлаб муллалар қўшиқчилар ўрнини эгаллади. Бунинг учун йиллар давомида мусиқа ҳаром, ўйнаш гуноҳ деб тарғиб қилишди. Натижада интернет юлдузига айланган муллалар бир никоҳни 200-300$га ўқияпти. Солиҳон домла деган маргинал тип судянинг иккинчи хотини билан никоҳини ўқиб, эвазига 300$ олганини ўзи тан олди. Агар бугун моддий даромад фактори йўқ бўлса эртагаёқ муллаларнинг аксарияти бу ҳунарини ташлайди.

МC: Оға, оғизочарлар ҳам пуллик. Илгари мулланинг тугунига икки нон билан печак ўраб берардик. Ҳозир муллалар дўллар сўрайди.

РТ: Ҳудди фонограммачи артистлар каби муллалар ҳам даромад солиғи тўламайди. Звезда муллалар орасида ифтор нархи 2000$, масжид очиш нархи 3000$, тўйда амри маъруф ўқиш нархи 1000$. Бу нархларни Қашқадарёлик масжид қурган йигит тергов кўрсатмасида тасдиқлади.

МС: Оға, талаб борки таклиф бор. Одамларнинг ўзи шу пулни тўлайман деб мулланинг кетидан қувиб юрибди. Майли, тўлаб маърузасини эшитаверсин.

РТ: Асл муаммо ҳам шу. Тадбирлардаги маъруза контенти яроқсиз. Асосий эътибор хотинларни пастга уриш ва кофирларга тош отишдан иборат. Маърузалар ксенофоб ғийбатга айланиб кетяпти. Сенинг эркинлигинг бошқа биров эркинлигига соя солмаслиги шарт. Аёлларга ва ўзга дин вакилларига нафрат уйғотиб эртак айтиб юрган бу муллалар одамлар орасига душманлик уруғини сочяпти. Имкон бўлса қилич кўтариб ҳаммани мусулмонга айлантиришни орзу қиладиган иккиюзламачилар эркинлик ва демократия тиланиши абсурд. Масхарабоз мулланинг фанатлари интернетда пул йўқ, нарх-наво қиммат деб нолийди, икки хотин олиш ҳуқуқини талаб қиладиганлар ҳам айнан шу рижоллар. Ё пулим йўқ деб ёлғондан нолийди ёки иккинчи хотинга шароит қилишни ўйламасдан секс учун уйланади. Боласини эплолмай ярим йўлда ташлаб кетади.

МC: Нуриддин дўмла эшитсин шуни. Лицензия олмаган мошенник блогер муллаларни йўқотиш керак.

БЕПУЛ МЕДИЦИНА ЧЎПЧАГИ

RT: Ўзбекистон Конституциясида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи ёзиб қўйилган.

MC: Балонинг ўқи бепул. Ойлиги кам қашшоқ дўхтирларни халқ рози қилсин деган Амрилло вазир.

РT:   Бепул медицинақоғозда мавжуд назария, амалда эса – «ўзбекчилик». Чақалоқ дунёга келгач доя ҳаққи, суюнчига пул атаймиз. Палата койкаси ҳам текин эмас. Дори-дармон сотиб оласиз, баъзан шприц учун ҳам пул сарфлайсиз. Кесарча амалиёти эса алоҳида тўлов эвазига қилинади.

Медицина текин деб аталадиган Ўзбекистонда роддомнинг тўлов кассаси бор. Ғаройиб парадокс. Чақалоқ учун маҳаллий поликлиникада мед карта очилади. Ҳамшира ҳар ойнинг 20 санасидан ўтиб онага телефон қилади. Поликлиникада чақалоқни текширтириш, эмлаш ҳозирча текин. Поликлиникада массаж, тиш кўриги, УЗИ, қон таҳлили – барчаси уч-тўрт сўм «раҳмат» эвазига қилинади.

MC: Одамлар поликлиника ишонмай хусусийга югуради. Жавоблари тез, тўғри чиқади.

РТ: Мактаб ўқувчилари тиббий текширувдан ўтиб туришади. Кўрик ўпка флюрографияси ва қизларнинг целкасини текширишдан иборат. Бирор қиз бош тортса, ҳамшира «фалон туманнинг фалончи мактабида 9 синфлардан икки қиз ҳомиладор экан» деган гапни шартта айтворади. Шаблонга айланган ҳикоя. Ўзларидан гумонни соқит қилиш учун ҳам қизлар целка текширувига рози бўлади. Кўрик текин. Шу нуқтада Ўзбекистоннинг текин тиббиёти туғилибоқ ўлади. Қолган бари пуллик.  Операциялар учун ордер олиш шарт. Бир қашшоқ ўз туман марказидан ордер олиб Тошкентга келса масъул касалхона минг баҳона қилади, ордеринг ўтмайди деб қайтариб юборади. Ордер олиш қийин жараён, шунинг учун ўзбек қашшоғи бир йил боққан қўйларини сотиб, помидор йиғимдан даромад чиқаради. Шу пулга даволанади ёки операция қилдиради. Ойлиги кам духтирлар тирикчилик учун қиммат фирма дорилардан ёзиб беради.  Битта капельница қўйиш нархи 50 минг сўм. Агар шу текин медицина бўлса, «текин» деб ном берган безбетарни қозиққа ўтқазишсин.

MC:  Оғa уринг потияни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон жума муборак

Рассом Туз

Тағин ўқинг
19 декабр 2016
Бош вазир Абдулла Арипов етакчилигидаги комиссия «Халқ қабулхоналари»ни очиши лозимлиги айтилади президент Мирзиёевнинг фармойишида. Каримов анъаналари ортидан бораётган Мирзиёев ...
3 март 2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган тўртта боғчадаги вазият акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқни ларзага солди. ...
25 март 2022
Мамлакат мустақиллиги, эрк ва озодлик туйғуси озгина бўлса ҳам ичида борлар билан суҳбат қураëтганимга ишонаман. Улар балки минг, балки ...
7 январ 2020
Кейинги бир ой ичида 68 яшар бизнесмен, жиноий дунёга яқин бўлган Ғафур Рахимов хакида интернетда негатив шаклда тилга олинган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...