Асосий мавзулар
3 апрел 2017

Навбахор Каримова: Ёқмаса «Ахборот»ни кўрманг

Ой охирлаётган кунларда президент видеоселектор мажлис ўтказди. «Кун.ўз» сайти ўз манбаларига асоcланиб, давлат раҳбари бу мажлисда «Ўзбекистон» ва «Ёшлар» телеканаллари номини тилга олиб, «Ахборот» дастурига ҳам тўхталиб ўтганини маълум қилди.

«Ура-урачилик замони ўтди. Телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш керак. Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак. «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган президент.

Лекин мажлис ҳақида лавҳа намойиш этган «Ахборот» бу танқидга тўхталиб ҳам ўтирмади.

Гап бошқа – ҳаёт бошқа

Ўзбекистондаги асосий янгиликлар дастурининг ўзини бу каби тутиши марҳум президент Ислом Каримов билан боғлиқ бир эшитмани эсга солди.

Унга кўра, президент Каримов бир чиқишида ошкоралик, эркинлик, халқ манфаатига қайғуриш йўлида ОАВнинг роли ҳақида куйиб-пишиб гапирибди.

Унинг бу гапларига ишонган катта раҳбарлардан бири президент айтган йўналишда иш бошлаб, анча ном қозонибди.

Бундан хабар топган марҳум президент уни ўз ёнига чақириб: «Мен бу гапни халқ учун айтдим, раҳбарлар учун айтганим йўқ» деб, роса койиб, орқасига тепиб хонасидан чиқариб юборган экан.

Умуман, И.Каримов одамлар олдида бошқача гапириб, аслида ҳаётда бошқача иш тутгани сир эмас.

ТВ ҳам буни яхши билган ҳолда марҳум президент қанча эркин бўл деса, буни шунча «қисиб юр», дегандек қабул қилар, тутган йўлидан умуман адашмасди. Шунчалик силлиқ эди ТВ.

«Бизни иш услубимиз шунақа»

ТВ фаолиятига оид олдинги шарҳимизда янгиликлар дастури, жумладан, «Ахборот»нинг ҳам президент фармон ва қарорларини тўлиқ ўқиб беришга ўтганини танқид қилган эдик.

«Ахборот»нинг ижтимоий тармоқларда кўриниб турадиган cуҳандони бизнинг бу танқидимизга эътироз билдириб: «Биз аввал ҳам шундай ишлар эдик. Ёқмаса кўрманг» қабилида фикр ёзиб қолдирибди.

(фейсбукдаги изохдан скриншот)

Аслида жаннатдан хабарлар узатадиган бу дастурни кўришга бизнинг ҳам унчалик иштиёқимиз йўқ. Лекин шими йиртиқнинг устидан кулаётган иштони йўқларга ўзи ялонғоч эканлиги эслатиб қўйиш учун уни кўришга мажбурият сезамиз биз.

Ноўрин гапириб, уялиб қолмадикми, деб анча хижолатомуз ҳолатга тушиб турган бир пайтимизда президентнинг ўзи ура-урачилик замони ўтиб, танқидий ва таҳлилий кўрсатувлар берадиган замон келганини эълон қилиб қолди.

Шундан келиб чиқиб, «Ахборот»нинг ҳимоячиси бўлган хоним бизнинг танқидларимизга яна эътироз билдира олишига ишончимиз йўқроқ, дейишга ўзимизда қудрат сеза оламиз.

Иштони йўқ олдидаги мажбурият…

Энди гап президентнинг қатъиятига қолди. Агар у марҳум устозининг гапи бошқа, тутган йўли бошқа сиёсатига содиқ бўлмай, бугун ўзи эълон қилган қатъиятидан қайтмаса, «Ахборот» каби кўрсатувлар ўзгариш сари юз тутиши шарт.

Бу йўлда ўзи ўша ерда ишлаб, Ўзбекистондаги бош янгиликлар дастури ўзгаришига тўсиқ бўлаётган қандайдир шахсларнинг президентга қарата:»Ёқмаса, кўрманг», дея олмаслигига биз кафолат берамиз!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2015
У пайтлардаги катта кризис қаршисида ҳукумат ожиз эди. Мигрантларнинг келиб ишлашлари тугул, ҳатто маҳаллий халқ ҳам ишсиз, пулсиз юрарди. ...
11 сентябр 2015
Агарда, мухокама қилган бўлса, нима учун бу ҳақида оммавий ахборот агнтларида бирор марта ҳамхабар қилинмаган? Бугунги кунда, юртимизда СССР ...
21 май 2018
Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижонда ўтган йиғилишда ДХХ ходимларига уй қуриш ва маошини кўтаришга ваъда берди. «Ҳозир қўл ...
30 ноябр 2015
Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар ҳиёбони» инсталляцияси Kuhlhaus ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...