Cатира
4 сентябр 2017

Бош вазирнинг қудаси ТВга нега қайтди?

ЎзМТРКда йил давомида узлуксиз раис алмашувидан сўнг тағин Алишер Хўжаев раис бўлди.

Уни шу йилнинг февралида Мирзиёев ишдан бўшатган эди.

Алишер Хўжаев 29 августда ишдан бўшатилган Бобур Алихонов ўрнига келди.

Бобур Алихонов 2 август куни лавозимидан кетган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига келган эди.

Алихонов 27 кун ЎзМТРКга раислик қилди. Орада, хонанда Озодбек Назарбеков ҳам «Ёшлар» каналига 26 кун рахбар бўлиб олди.

ЎзМТРКнинг «янги» эски раиси, Алишер Хўжаев Бош Вазир Абдулла Ариповнинг қудаси бўлади.

2005 йилдан буён ТВга рахбарлик қилиб келган Алишер Хўжаевнинг лавозимига тикланиши билан, эски услубдаги кўрсатувлар ҳам қайтгани, жонли кўрсатувларга чек қўйилгани иддао этилмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 январ 2016
Петербургда истиқомат қиладиган ўзбек муҳожирига кўра, бу икки фоҳишахонада асосан ўзбек қизлари ишлаган. Агар Питердаги ўзбеклардан Просвещения кўчаси 33 ...
23 октябр 2023
Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 нафар ўзбек бир бирини тепкилаб ëтибди. Биттаси ...
4 январ 2017
Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...