Cатира
8 сентябр 2017

ТВнинг аслига қайтиши – атавизмми?

Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади.

«Фан ҳали ҳайвонни одамга айлантириш йўлини билмайди. Кўраяпсизми, мен уриниб кўрдим, у гапира бошлади, лекин кўп ўтмай яна ибтидоий ҳолатига қайтди – атавизм!»

Алишер Хўжаевнинг рахбарликка қайтиши билан ЎзМТРКдаги ўзгаришлар, жонли эфирга чиқиш ҳаракатларига барҳам берилди.

Элтуз нашри ФБ саҳифасида изоҳ ёзган Равшан Турдиев ўзбек телевидениесини қуриган дараҳтган қиёслади:

«Ҳақиқий боғбон келиб, дорилаб, жонлатираётган эди. Куф-суфдан бўлдими, Оллохданми, қуриди. Боғбоннинг гапига қараганда, қурт тушган, «одам» бўлмас эмиш. Кесиб ташлаб, бошқасини экиш керак эмиш».

Шу йилнинг феврал ойида президент Мирзиёев Алишер Хўжаевни ишдан олиши билан Миллий телерадиокомпанияда сезиларли ўзгаришлар бошланганди.

Аммо сўз эркинлигига ўрганмаган Ўзбекистондаги ҳокимият тизими мулозимлари жиддий ҳавотирга тушиб қолишди.

21 август куни МТРК журналистлари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов Халқаро пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев олиб бораётган жонли кўрсатувларни танқид қилиб, уни “ҳаддидан ошиб кетганликда” айблади.

23 августда эса «Ўзбекистон» телеканалидаги «Муносабат» кўрсатуви ҳам жонли эфир сеткасидан олиб қўйилди.

Бу каби ўзгаришларни кадрлар алмашувида ҳам кўриш мумкин.

Аввалига Алишер Хўжаев ўрнига қўйилган Ҳуршид Мирзоҳидов ишдан ҳайдалди.

2 август куни эса Ҳуршид Мирзоҳидов ишдан олиниб унинг ўрнинг Бобур Алихонов раис бўлди.

Бир ой ўтар ўтмас, 29 август куни Бобур Алихонов ишдан олинди ва Алишер Хўжаев раисликка қўйилди.

Унинг ўрнинга бўлгани айтилган Хайрулло Нуриддиновнинг рахбарлиги бор-йўғи уч кун давом этди.

Шу билан халқ жонли эфирдан мосуво бўлди, ўз муаммоларини жамоатчиликка очиқ-ойдин етказиш имкониятидан маҳрум этилди.

Атавизм ҳолати юз берди – ОАВни эски қолипга солиш илинжидаги кучлар МТРКга қайтди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2018
Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижонда ўтган йиғилишда ДХХ ходимларига уй қуриш ва маошини кўтаришга ваъда берди. «Ҳозир қўл ...
19 январ 2023
Элтузга ҳажвия ëзиб беришим керак. Илхом париси кемаяпти. Совуқ бўлгани учун қамотлари тўнгиб қолган бўлса керак. Иссиқ гуппини устидан ...
25 сентябр 2017
Мирзиёевнинг талабалар, ўқитувчилар ва медикларни пахта далаларидан қайтариш қарори, таъкидлаш жоиз, Жаҳон банки президенти босими остида амалга ошди. Бироқ ...
1 сентябр 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...