жума,
22 ноябр 2024
27 сентябр 2017
Кремль ва Тошкент қамоқхонаси собиқ маҳкуми Аҳмаджон Одилов ўлди
Ахмаджон Одилов 27 сентябр куни эрталаб, соат 5.30 да 92 ёшида оламдан ўтди. Жанозаси Ғурумсаройда соат 4 да бўлиши айтилган.
1925 йил туғилган Аҳмаджон Одилов, Шароф Рашидовнинг ишонган шахсларидан бири бўлган, 70 йиллар охирларида Поп туманида йирик агросаноат мажмуасини бошқарган эди.
1984 йили «пахта иши»нинг асосий фигурантларидан бири сифатида у қамоққа олинган ва 1991 йилнинг охиригача Россиянинг «Бутырка» турмасида бўлган.
Ўзбекистонга этап қилингач, 1991 йилнинг декабрида мамлакатдан чиқмаслик шарти билан турмадан озод қилинган.
Бироқ Каримов даврида «иқтисодий жиноятлар»да айбланиб, 1993 йили тағин қамоққа олинган.
У 16 йил қамоқда ўтириб 2008 йили чиқарилган эди.
Eltuz.com