Асосий мавзулар
1 октябр 2017

Тоштурмадан озод бўлган ëзувчи «Элтуз»га суҳбат берди

«Элтуз» мухбири Тоштурмадан озод этилган ёзувчи Нурулло Отахонов билан сўзлашишга муваффақ бўлди.

Эндигина қамоқдан уйига келиб турган 63 яшар ëзувчи “Элтуз” мухбири билан суҳбатда “эркинликка қовушиш кутилмаган тарзда юз бергани” айтди:

«Мен кутмагандим, ичкарида ўтириб билмагандим шундай катта ҳаракатлар бўлиб кетишини, ўзимга келиб олай кейин бир баёнот бераман», дея таъкидлайди севинчга тўлган ëзувчи.

Яқинларига кўра, Нурулло Отахоновни 1 октябр куни Яшнабод туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг шахсан ўзи уйи эшиги олдигача олиб келиб қўйган.

Ёзувчи ўзининг озод этилишига ижтимоий тармоқда кенг миқёсда бошлаб юборилган акциялар сабаб бўлганини”Элтуз” мухбири билан суҳбат асносида эътироф этди.

Айни пайтда ëзувчи зиммасидан унга қўйилган айблар соқит қилингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни сиртдан жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституцион тузумга тажовуз) бўйича жиноят иши очилганини билдирган эди.

Мулозимга кўра, ёзувчига 159 модданинг 1 қисми, 244-1 модданинг 3 қисми, «г» банди юзасидан тергов амалиёти ўтказилган, шунингдек сиртдан қамоққа олиш чораси белгиланган ва қидирув эълон қилинган.

Брифингда шунингдек Тошхўжаев, ҳозирча суриштирув давом этаётгани, керак бўлса қўшимча экспертиза тайинланишини. Агар судланувчининг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракати амнистия актига тушадиган бўлса қонунга кўра қарор қабул қилинишини айтган эди.

27 сентябр куни Туркиядан Тошкентга келган 63 яшар ёзувчи қўлига кишан солиниб, транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган эди, орадан кўп ўтмай у Тоштурмага ўтказилди.

Нурилла Отахонов Тошкентга қайтиш арафасида «Элтуз» нашрига берган интервьюсида президент Мирзиёевнинг ваъдаларидан руҳланиб қайтишга чоғланганини билдирган эди.

«Элтуз» нашри воқеани кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 январ 2017
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир ...
7 сентябр 2021
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда талабалар учун янги ўқув йилининг бошланиши пахта теримига чиқишни англатарди. Теримдан бош тортиш деярли мумкин ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
29 апрел 2020
Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...