Асосий мавзулар
25 октябр 2017

«Бир миллионни беринг энди, Алишер ака!»

Ижтимоий тармоқда Алишер Усмоновдан бир миллион рубл мукофот сўраган ўзбекнинг видеоси овоза бўлди.

Видеода ўзининг оддий бир ишчи эканини билдирган, ўрта ёшлардаги ўзбекистонлик россиялик миллиардер Усмоновдан ваъда қилинган мукофот пулини сўрайди.

«Ҳалиги ваъда қилинган, бир миллион рублни беринг энди бизга. Бизам олиб уни керакли жойларга ишлатайлик. Агар иложи бўлса бир миллионниям беринг, битта коттеж ҳам оберинг» дейди у.

Усмоновдан ўзбек юзери астойдил сўраган бир миллион, аслида миллиардер томонидан шу йилнинг июн ойи охирида эълон қилинган энг яхши стартаплар танловига тааллуқли.

«Ҳозирданоқ мен тармоқдаги истеъдодларни қўллаб қувватлашда давом этишни истардим, шу боис мен стартаплар танловини эълон қиламан. Барча хоҳловчилар ўз лойиҳаларини кўриб чиқиш ва очиқ муҳокамага йўллашлари мумкин. Ой якунига кўра, энг зўрларига беминнат бир миллион рубл берилади» дея билдирди Усмонов 28 июндаги чиқишида.

Ўзбек Паниковскийси ҳаммасини чалкаштирдими?

«Тўғри энди пулни қаердан ютиш керак билмадигу, лекин ишқилиб пачағини чиқардик шекилли у Навальнийни. Энди беринг ака пулни», дея қайта-қайта сўрайди тармоқ юзери Усмоновдан.

Миллиардер Алишер Усмонов май ойида россиялик мухолифатчи Навальнийга қарши энг зўр мемлар учун Айфон 7 телефони ваъда қилганди.

Видеодаги эркакнинг қайси танловда қатнашгани номаълум, бироқ у қўйган видео фирибгарлик саҳналари билан машҳур «Золотой теленок» фильми қаҳрамони Паниковский билан боғлиқ эпизодни эслатади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 сентябр 2018
Сўнгги кунлардаги хабарларни ўқиб, Ўзбекистонда ҳокимият идораларидаги порахўрликка қарши кескин кураш бошланганга ўхшайди, деган хаёлга бориш ҳеч гап эмас. ...
20 апрел 2019
20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 ...
8 май 2023
Қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги 8 май сонини тақдим этади. Ўзбекистонда 9 июл куни муддатидан олдин президент ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  Инқилобгача бўлган даврда халқимиз ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...