Асосий мавзулар
1 сентябр 2016

Самарқанд Каримов жанозасига тайëрланмоқда

Миясига қон қуюлгани айтилган Ислом Каримовнинг туғилган уйидан 100 метр наридаги Чорраха масжиди бўладиган муҳим тадбир – дафн маросими учун ҳозирланмоқда.

Шаҳарнинг Сиëб қисми ўраб олинган. Мармар ва бошқа қурилиш махсулотлари ташиëтган машиналарни кузатиш мумкин. Регистонга одам киритилмаяпти. Шаҳар фавқуллода ҳолатга келтирилган.

rasm1808
Тошкентдаги милиция ходимлари Самарқандга сафарбар қилинган.

Барча ишларга Бош вазир Шавкат Мирзиëев бошчилик қилаëтгани айтилди.

Озарбайжон соати портали эса президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага таяниб Ислом Каримовнинг 1 сентябр куни ўлганлигини билдирди.

Яна “Элтуз” маълумотларига кўра¸ Ўзбекистондаги юзлаб мулозимлар пайшанба куни Самарқандга келган.

Тошкентдаги милиция ходимлари Самарқандга сафарбар қилинган.

Баъзи маълумотларга кўра, Каримов шанба 3 сентябр куни дафн қилинади. Фейсбукдаги Здоровья Каримову гуруҳида ëзилишича Каримов раасман ўлган. Маълум бўлишича, Каримов қон айланишини таъминловчи машинадан 1 сентябрь куни ажратилган. Бундан Олдин Элтуз Каримовнинг ўлгани ҳақида маълумот берган эди

«Самарқандда шаҳарга машиналар киритилмаяпти. Сиёб Бозоридан Улуғбек обсерваториясигача бўлган ҳудудга одамларни ҳам қўймаяпти» дея ёзди бугун ФБ юзерларидан бири 1-сентябр куни.
rasm1809
Чорраха масжиди ёнида мақбара қуриш ишлари бошланган

 

Ҳукумат манбалари ҳамон сукут сақламоқда

28 август куни, ўзбек ҳукумати илк бор президент Каримов соғлиғининг ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатди.

«Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади» дейилган эди билдиришда.

Бироқ, инсультнинг бешинчи куни ҳам президент атрофидагилари унинг аҳволи ҳақида бирор расмий ахборот беришгани йўқ.

Ислом Каримов мамлакатга 1989 йил Кремл томонидан тайинланган кундан буён ҳукмронлик қилиб келади. Каримов даврида мамлакатда сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари бузилди, мухолифат қатағон қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунда-кунора турли учрашувлар ўтказмоқда. Телевидение бу учрашувларни қўлдан келганча қирқиб, монтаж қилиб, амаллаб эфирга узатяпти. Аммо босма ...
20 июл 2018
Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг “Челак кўтарган аёл” расмига ...
22 ноябр 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мактаб директорлари ва ўқитувчиларини “ҳайвон”, “шоқол”, “эшшак”, “гадой”, “падарингга лаънат” дея ҳақоратлади. 16 октябрдаги ...
20 июн 2017
15 июн кунги селектор йиғилишида Президент Мирзиёев қўш хотинлик муаммосини тилга олди. “ЗАГС ҳужжати бўлмаган шахсларга никоҳ ўқиган ҳар ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...