Cатира
22 декабр 2017

Мирзиёев армияни тубдан ислоҳ қилиш ҳақида гапирди

22 декабрь куни президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисига мурожаатида мамлакат ҳарбий доктринаси бутунлай бошқатдан кўриб чиқилаётгани ҳақида гапирди.

«Ҳокимлар иштирокида бригада командирларидан тортиб, қуйи офицерлар таркибига қадар ўзгартирдик ва уларнинг нима қилиши кераклиги ҳақида аниқ жавоблар топяпмиз», деди президент.

Унинг сўзларига кўра, ўзгаришлар янги йилдан кучга кириши керак. Бироқ президент ўз сўзида армияни ўзгартиришга қанча маблағ сарфланиши ҳақида тўхталмади.

Ҳар йили Ўзбекистонда армия хизматига чақириқ пайти ҳарбийга бориш ёки қолиш масаласи порасиз битмаслиги ҳақида айтилади.

Global Firepower халқаро ҳарбий тадқиқотлар маркази ҳисоботига кўра, Ўзбекистон армияси ўз қудрати бўйича 133 мамлакат ичида 48-ўриндадир.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июн 2020
Бугун Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни сифатида нишонланиши керак. Чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йил 20 июнь куни ...
26 сентябр 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
30 декабр 2020
Халқ ҳукуматнинг иситиш мавсумига шу қадар суст тайёргарлик кўрганидан ғазабда. Расмийлар эса бунга жавобан вазият ҳақида хабар беришга уринаётганларни ...
3 июн 2023
Франц Кафка ўлимидан кейингина кўплаб асарлари чоп этилган ва дунёга танилган 20-асрнинг буюк ёзувчиларидан биридир. Тириклигида у бир нечта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...